Тошкент вилояти Нурафшон шаҳри таълим масканларида, Халқ таълими вазири Шерзод Шерматовнинг охирги огоҳлантиришига қарамай, мажбурий обуна давом этмоқда, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Мактабимиз раҳбарига обунага пул бериш ниятим йўқлигини тушунтира олмаяпман. Бизга маълум қилинишича, бугун, 21 декабр куни обуна бўйича охирги срок қўйилган. Пул топширмаган мактаб раҳбарлари халқ таълими бўлимлари раҳбарлари томонидан ўз хоҳиши билан ариза ёзишга мажбурланиши кутилмоқда , - дейди мухбир билан интервьюда Нурафшон шаҳридаги таълим масканларининг бирида дарс берадиган ўқитувчи.
Ўқитувчининг сўзларига кўра, Халқ таълими бўлими мутасаддилари томонидан шаҳардаги мактабларда мажлислар ўтказилди. Ушбу мажлисларда асосий масала сифатида давлат тасарруфидаги маҳаллий нашрларга обуна бўлиш ўртага ташланган. Бу тадбирлар гўёки ихтиёрий деб таъкидланаётган бўлса-да, ўқитувчиларнинг деярли барчаси бунга рози эмас. Аммо ишидан айрилиб қолишдан қўрқиб, раҳбар талабига бўйсунаётганлари ҳам топилмоқда.
Хусусан, тўлов суммаси 150 минг сўмдан 300 минг сўмгача қабул қилинмоқда. Ҳозирга келиб ўқитувчиларнинг бир қисми ушбу тўловни мажбуран амалга ошириб ҳам бўлишган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов сал олдин ХТБ раҳбарларига сўнгги огоҳлантириш мактубини йўллаган ва ўз мурожаатида ўқитувчилардан мажбурий обунага пул йиғишни тўхтатишни талаб қилган эди.
Нурафшон шаҳар ХТБ идоралари ходимлари Шерматовнинг бу огоҳлантириш хатидан хабари йўқдай. Шу боис шаҳар ХТБ мактаб директорлари ва ўқитувчиларни обуна каби масалалар билан овора қилишда давом этмоқда.
Хусусан, шаҳардаги айрим мактаб ўқитувчилари ҳали ҳам маҳалалардаги хонадонларни айланиб, ҳокимлик буйруқларини бажаришга мажбур бўлмоқда.
Спутник мухбирининг ушбу ҳолат юзасидан изоҳ олиш мақсадида Халқ таълими вазирлиги билан боғланишга уриниши ҳеч қандай натижа бермади. Матбуот-хизмати томонидан тавсия этилган қисқа 1006 рақамидаги оператор овози ҳозирда барча операторлар бандлигини ва сал кейин боғланишга уриниб кўриш кераклигини айтмоқда.
Шенчжен халқ суди мусодара қилинган судралиб юрувчиларни аукцион орқали сотишга қарор қилди. Харидор судралиб юрувчиларни фермадан мустақил равишда олиб кетиши керак
"Биз фуқаролик тўғрисидаги қонунни яна ўзгартирамиз: 3 йиллик ‘турбо-фуқароликъ энди бўлмайди. Янги тартиб бўйича фақат 5 йил яшагандан сўнг фуқаролик берилади," – деди сиёсатчи.
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари мамлакатдаги вазиятни беқарорлаштириш мақсадида оммавий тартибсизликлар тайёрлашга уринишни тўхтатди.
Ғарбий Болқон яқин келажакда харитадаги янги можаролар марказига айланиши мумкин. Кремль раҳбари Владимир Путин бу ҳудуддан ўз манфаатлари йўлида "ўйин майдони" сифатида фойдаланиши эҳтимоли бор.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
АҚШ президенти Доналд Трамп Хитойнинг унга нисбатан жорий қилинган тарифларга жавоб чораларини қоидаларни бузиш деб атади. Унинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда РИА Новости .
АҚШ президенти Доналд Трамп дунёнинг аксарият мамлакатлари импортига бож солганидан сўнг, унинг шахсий бойлиги 500 млн долларга қисқарди, деб ёзди Forbes.
Доналд Трамп 9 апрел кунидан бошлаб Хитой товарларига қўшимча божлар жорий этиш билан таҳдид қилди Унинг айтишича, бу Вашингтоннинг Хитой импортига божларни ошириши сабаб Пекин томонидан жорий қилинган АҚШ импортига қўшимча 34 фоизлик божларга жавоб бўлади.
Исроилнинг вахшиёна тажовузи яна қанча давом этади? Янги туғилган чақалоқларнинг тахминан 20 фоизи муддатидан олдин, кам вазнли ёки асоратлар билан туғилмоқда ва топиш қийин бўлган юқори даражадаги парваришга муҳтож бўлмоқда.
Ҳодиса оқибатида енгил машина ҳайдовчиси ва олд ўриндиғидаги йўловчи — ҳайдовчининг синфдоши бўлган бола оғир тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.