Тошкентлик 17 ёшли қизнинг даҳшатли иқрори

A A A
Тошкентлик 17 ёшли қизнинг даҳшатли иқрори

17 ёшли қиз муқаддам судланган бўлишига қарамай, яна ўша боши берк кўчага қадам қўйди. Судланувчи Ислом динини ўрганиш ниқоби остида дастлабки тергов ҳаракатлари жараёнида шахсини аниқлашни имкони бўлмаган норасмий диний-экстремистик оқимларнинг аъзолари бўлган номаълум шахслар билан телеграм орқали мулоқотга киришади. Улар томонидан диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган қирғин солишга, фуқароларни зўрлик билан кўчириб юборишга даъват этадиган, аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган мавзудаги дарсларни тинглаб, улар томонидан юборилган видео роликларни томоша қилади. Уларни ўзига “устоз” мақомида кўриб, норасмий диний оқимлар аъзоси сифатида фаолият олиб боради. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судининг Жамоатчилик ва ОАВ билан ҳамкорлик бўйича бош консультанти Садоқат Аллаберганова хабар қилди...

Судланувчи ўзи истиқомат қиладиган Тошкент шаҳар, Бектемир туманидаги хонадонида телефонида бир қанча номлар билан инстаграм ижтимоий тармоқларини очиб, норасмий диний оқим аъзоси норасмий диний оқим аъзолари томонидан юборилган диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган, аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган “жиҳод” ҳақида маъруза қилинган видео роликларни, норасмий диний оқим аъзолари томонидан Президенти ва ҳукумат идораларининг ходимларига ҳозирги кундаги сиёсий ва диний вазият ҳақидаги нохолис фикирлари ёзилган диний маърузаларни, аудиоларни, видео лавҳаларни тайёрлаб ўзининг инстагарм каналига жойлаштириб, сақлаб, тарқатиб ўзи мунтазам равишда томоша қилиб келган.

ИИО ФМБ ТЭҚКБ ходимлари томонидан судланувчининг телефон аппарати холисларнинг иштирокида кўздан кечирилганида, телеграм орқали диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган материалларни сақлаганлиги аниқланган. Мазкур телефон аппарати холислар иштирокида баённома тузиб ашёвий далил сифатида олинган. 

“РУҲИЙ АСАБ КАСАЛЛИКЛАРИ ШИФОХОНАСИДАН ЧИҚИШ МАҚСАДИДА ЁЛҒОН КЎРСАТМА БЕРДИМ”

Судда судланувчи эълон қилинган айбга тўлиқ иқрорлик билдирди...

— Китобдан намоз ўқишни бошладим. Шундан сўнг динни яхшироқ ўрганиш учун телеграм орқали динни ўргатувчи каналларни қидириб, каналлар орасидан бир канални топиб олдим. Ундан Афғонистондаги сиёсий ижтимоий вазият: ким-кимни ўлдириш билан шуғулланаётгани, қаерларда портлашлар юз бераётгани ва бошқа қўпорувчилик ҳаракатлари ҳақидаги видео роликлар ва янгиликларни ўргана бошладим. Сўнг яна бир бошқа каналга қизиқиб қолдим. Ушбу каналда президентларнинг олиб бораётган сиёсатларини қораланганди. Бу каналга юкланаётган ва дунё президентларининг олиб бораётган нотўғри сиёсати ҳақида қизиқиб қолдим. Телеграм каналидаги бошқа шу каби каналларни ахтариб, улар орасида бир канал чиқиб қолди. Ундан ислом давлати ва ҳукумати қуришда мўмин ва мўминаларнинг ўрни ва роли хақидаги видео ва маърузаларни ўрганишни бошладим. Мазкур каналда норасмий диний оқим раҳбарларидан бирининг жиҳод ҳақидаги маърузаларини кўпроқ тинглаб, унинг ислом давлатини қуришда ҳар бир мўмин ва муслималар Аллоҳ йўлида жиҳод қилиши лозимлиги ва ушбу йўлда ислом динига эргашмайдиган барча одамларни кофир деб билиб, уларни жисмонан йўқ қилиш лозимлиги тўғрисидаги фикрлари ва видео тасвирларини севиб кўра бошладим. Шу орада ушбу видео тасвирларни кўриб, жиҳод қилиб жанг майдонларида шаҳид бўлиш нияти пайдо бўлгади. Жиҳод қилиш учун энг аввало телеграм каналидаги кўрсатмаларни сўзсиз бажарилиши ва сир сақлаш, бошланган ишни сездириб қўймаслик лозимлигини ўргандим. Каналларда бирин-кетин дарслар ўтила бошланди. 

Шу орада инстаграм орқали бир фойдаланувчи билан танишиб қолдим. Бу шахс асли 22 ёшли андижонлик йигит эди. У билан телеграм орқали гаплашиб юрдик, Россиянинг Питер шаҳрида нонвойлик билан шуғулланиши, динга чуқур берилгани, биродарлар билан тўпланиб Ўзбекистонга келиб ҳалифалик давлатини қуриши ҳақида гапириб берарди. Диний қарашларимиз бир-бирига тўғри келгани сабаб, жиҳод хақидаги видео билан ўзаро алмашганмиз. 

Телефон аппаратим ички ишлар ходимлари томонидан текширилганида норасмий диний оқим аъзолари томонидан ёзилган видео роликлар ва улар томонидан ўқилган маърузалар борлиги аниқланди. Менга нисбатан Бектемир тумани ИИБ ТБ томонидан ЖКнинг 2441-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилди. Жиноят иши Бектемир туман судида кўрилиб, икки йилга озодликдан чеклаш жазоси берилди.

Суд жараёни давомида телефонимни ишлатиб юрдим. Инстаграмда иккита номдаги “профил”имни очиб, ҳар хил диний сайтларга ва каналларга кириб мунтазам равишда норасмий диний оқим аъзолари томонидан айтилган маъруза, қўйилган видеоларни томоша қилиб бордим. Видеолар таёрлаб, ижтимоий тармоқларга жойлаштирдим. Ушбу “слайт”ларни тайёрлашдан мақсадим ҳақ йўлидаги биродарларни огоҳлантириш эди. 

Судда “нима мақсадда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тақиқланган норасмий диний оқим аьзолари томонидан айтилган маърузаларни ва видео роликларни уяли телефонингизга жойлаштириб, эшитиб юрибсиз?” деган саволга юқоридаги ҳолатларни айтиб бердим. Сўнг Бектемир тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари суд жараёнига келиб, мени ўзлари билан биргаликда Бектемир тумани ИИБ га олиб кетишди. Икки нафар холис иштирокида менга ва онамга тегишли телефон аппартларини баённома тузиб олишди. Менга нисбатан биринчи марта ЖКнинг 2441-моддаси 3-қисми “г” банди билан қўзғатилган жиноят ишини тергов қилиш жараёнида, руҳий асаб касалликлари шифохонасидан чиқиб кетиш ва норасмий диний оқим аьзолари томонидан олиб борилаётган сиёсатларни маьқуллаб, уларни ишларини давом эттириш мақсадида ёлғон кўрсатма бердим. Яъни, қилган ҳатти-ҳаракатларимни нотўғри эканини тушуниб етганим, ёшлик қилиб нотўғри йўлдан кетаётган эканимни англаб, норасмий диний оқим аъзоларини олиб бораётган сиёсатларини нотўғри эканини тушуниб етганим, ўзимга тўғри хулоса чиқариб олганим ва ўз хоҳишим билан норасмий диний оқим аьзолари йўлидан қайтганим ҳақида ёлғон кўрсатма бердим.

Аслида танлаган йўлимдан қайтмаганман, тергов тугаганидан сўнг ва суд жараёнида телефонимга норасмий диний оқим аъзолари ҳар хил диний марузалари, видеоларини инстаграмга жойлаштириб, эшитиб юргандим. Биринчи маротаба ЖКнинг 2441-моддаси 3-қисми “г” банди билан қўзғатилган жиноят ишини дастлабки тергов ҳаракатлари тугатилганидан сўнг, норасмий диний оқим аъзолари ва норасмий диний оқим аъзолари билан истаграм орқали ёзишдим. Уларга қўлга тушганим, ҳаммаси барбод бўлгани ҳақида ёздим. Улар мендан қандай қилиб қўлга тушганимни сўрашганида, қандай қўлга тушганим ва бўлаётган суд жараёнлари ҳақида инстаграм орқали ёзиб юбордим. Шундан сўнг ҳамма режалар бекор қилинди. Аввалги кўрсатмаларимда диний оқим аъзоларини 2020 йил декабрда Ўзбекистонга келишлари ҳақида айтгандим. Қўлга тушганимни билишиб, келиш режаларини бекор қилишди. Телефонимни ички ишлар ходимлари олиб қўйишгунга қадар инстаграм орқали ёзишиб юргандим. Ҳамма ёзганларимни ўша пайтларда ўчириб ташлаганман. 

Судланувчи ҳозирда норасмий диний оқим азолари билан ёзишмаслиги ва бу йўлдан қайтгани, у ўзини содир қилган жиноятларига тўлиқ иқрорлигини, уни кечиришларини сўраб, бундай ишларни бошқа содир қилмаслиги ҳақида кўрсатма берган.

“БУНДАН БУЁН ҚИЗИМНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШНИ КУЧАЙТИРАМАН”

Судда гувоҳ тариқасида сўроқ қилинган она қуйидагиларни маълум қилди...

— 2002 йилда бир киши билан шаръий никоҳдан ўтиб яшаганман. Шу йили қизим туғилган. Турмуш ўртоғим билан 5 йил биргаликда яшаганмиз, сўнг ажрашиб кетдик. Ҳозирда қизим билан акамнинг оиласи билан биргаликда яшаймиз. Қизим умумий ўрта таьлим мактабини тугатган, бироқ Олий ўқув юртига кира олмади. Биринчи маротаба 2020 йилда Бектемир тумани ИИБга чақиртиришди. Орган ходимлари қизимга тегишли телефон аппаратини текширишганида диний оқимлар томонидан суратга олинган ҳар хил жангари фильмлар борлигини айтишди. Жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари жараёнида қизим танлаган йўлидан қайтганини айтгани учун унга нисбатан икки йилга озодликни чеклаш жазоси берилганди. 

Иккинчи маротаба эса Бектемир тумани ички ишлар бўлими ходимлари қўнғироқ қилиб, қизим туман ички ишлар бўлимида эканини, етиб боришимни айтишди. Телефонидан ҳар хил диний оқим аьзолари томонидан юборилган диний маърузалар борлигини айтишди. Қизим қачон ва қаерда телефонига бундай маълумотларни туширганини, сақлаб юрганини аниқ билмайман. Бу ҳақда менга айтмаган. Қизим ақлан соғлом, руҳий-асаб касалликлари билан оғримаган. Биринчи қўзғатилган жиноят иши юзасидан қизимни соғлиғини текшириш мақсадида руҳий асаб касаллаиклари шифохонасига мажбуран ётқизишиб, соғлом экани аниқланган. Қизимни диний оқим аьзолари билан алоқа қилиши хаёлимга ҳам келмаганди. Бундан буён қизимни назорат қилишни кучайтираман.

Ирода МУҲАМЕДОВА, жиноят ишлари бўйича Бектемир туман суди раиси: 

Судланувчи ЖКнинг 2441-моддаси 3-қисми “а,г” бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди. 

ЖКнинг 59-моддаси 8-қисми ва 61-моддаси тартибида судланувчига тайинланган жазони жиноят ишлари бўйича Бектемир туман судининг 2020 йил 14 сентябрдаги ҳукми билан тайинланган жазога қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 3 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

ЖКнинг 72-моддаси қўлланиб, тайинланган жазо 2 йил синов муддати билан шартли этиб белгиланди.

Р/S: Юқоридаги ҳолат фарзанд катта қилаётган ҳеч бир ота-онани бефарқ қолдирмаслиги шубҳасиз. Унутманг, ўзингизни буткул тирикчилик “уммони”га отиб, бадалини фарзандингиз билан тўлашингиз ҳеч гап эмас. Сиз ўз вақтида беролмаган меҳр, эътиборни кўчадан излашга тушган фарзандингиз онгидаги бўшлиқни бошқалар тўлдиради. Ана унда сўнгги пушайман сўзсиз ўзингизга душманд бўлади... 

Манба: darakchi.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

ФИФА Аргентина терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатидан четлаштириши мумкин

Бу ҳақда La Nacion газетаси хабар бермоқда.

Ўзбекистоннинг "ЖЧ–2026" гуруҳ босқичидаги рақиби ўзгариши мумкин

ФИФА 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичида Конго терма жамоаси сафида майдонга тушган айрим футболчиларнинг ўйнаш ҳуқуқини текширмоқда.

Минг афсус! АҚШдаги отишмада ўзбек талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилиб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Қаршида саунада фаолият юритган фоҳишахона аниқланди

Махсус тадбир пайтида у порaнинг бир қисми ва ашёвий далиллар билан ушланган.

Ўзбекистонлик футболчи фаолиятини Европа клубида давом эттиришга яқин

Абдуғани Камолов Қирғизистоннинг “Бишкек Сити” клубини тарк этиб, Косово чемпионати вакили билан шартнома имзолаши кутилмоқда. Бу ҳақда Asia-Sport.uz телеграм канали хабар берди.

ДИҚҚАТ! «Damas» ва «Labo» ҳайдовчилари огоҳ бўлинг!

Унга кўра, ўтказилган текширувлар натижасида мазкур маҳсулотларнинг сифати амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

ФИФА ЖЧ-2026 қуръаси юзасидан Ўзбекистонга мурожаат қилди

ФИФА матбуот хизмати 2026 йилги жаҳон чемпионати қуръаси натижаларидан кейин Инстаграм орқали Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди.

Месси Болливуд юлдузи Шоҳрух Хон билан учрашди (фото)

Аргентина терма жамоаси ва "Интер Майами" юлдузи Лионель Месси Ҳиндистонга 3 кунлик ташриф билан келди.

"Нефтчи" бомба трансферлар тайёрламоқда

Суперлиганинг амалдаги чемпиони "Нефтчи" келаси мавсумда ҳам ўз олдига юқори мақсадлар қўймоқда.

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Фабио Каннаваро Италия U-17 - Ўзбекистон U-17 ўйинига муносабат билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.

Ўзбекистонликлар ва туркманистонликларнинг қаршилигига қарамай Роғун ГЕС қурилиши давом этади

Жаҳон банки шикоятни рад этишни ички қоидаларга асослаган

Туркия Россиядан сотиб олинган С-400 зенит-ракета мажмуаларини қайтармоқчи

Вашингтон Анқарадан Россия ҳарбий техникасидан воз кечишни талаб қилмоқда.

Қобилжонни ким ўлдирди? Россияда содир этилган мудҳиш қотилликнинг асл айбдори айтилди

16 декабр куни Тожикистон фуқароси, 10 ёшли Қобилжон Алиевнинг Москва вилоятидаги мактабда 9-синф ўқувчиси Тимофей К. томонидан пичоқлаб ўлдирилгани Россияда миллатчилик кайфияти тобора кучайиб бораётганини тасдиқлагандек бўлди.

Юртимизда адолат пешволари пора билан қўлга тушди

Ҳозирда учала адвокатга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Гвардиола Ҳусанов сариқ карточка олган вазият ҳақида фикр билдирди

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Путин Украинага даҳшатли огоҳлантириш берди

Бу ҳақда The Daily Express нашри хабар берди.

АҚШ Тайванга 10 млрд доллардан ортиқ қийматда қурол сотишини эълон қилди

АҚШ маъмурияти Тайванга умумий қиймати 10 миллиард доллардан ошадиган йирик қурол-яроғ пакети сотилишини маълум қилди.

Киркукда тошқин сабаб 300 оила уй-жойини тарк этди

Ироқнинг Киркук шаҳрида 9 декабрь куни ёққан кучли ёмғирлар оқибатида юзага келган тошқин сабаб 300 оила ўз уй-жойини ташлаб чиқишга мажбур бўлди.

Исроил Суриядаги оккупацияга қарамай Дамашқ билан келишув истагини билдирди

Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.

«Яқин Шарққа сўнгги 3000 йил ичида илк бор тинчлик олиб келдим» – Трамп

АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.

АҚШ Сурия ва Фаластинни виза тақиқлари рўйхатидан қўшди

АҚШ президенти Дональд Трамп Белый уйда Ханука байрами муносабати билан ўтказилган қабулда Исроилни тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирди.

Дунё бўйлаб миграция тарихий чўққига чиқди

Иқтисодий тенгсизлик, можаролар, иқлим инқирози ва мажбурий кўчиришлар сабабли дунё замонавий тарихда энг юқори миграция даражасига эришди.

БМТда Фаластин вакили: Исроил халқаро резолюцияларни бузмоқда

Фаластиннинг БМТ доимий вакили Рияд Мансур Исроилнинг Ғазага ҳужум қилишини ва халқаро резолюцияларни бузишини танқид қилди.

Европа қўшинлари Украинада Россия армияси ўт очишни тўхтатиш шартларини бузса, куч ишлатиши мумкин — Мерц

Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.

Исроил Ғазога 200 минг тоннадан ортиқ бомба ташлаган — Ражаб Тоййиб Эрдўған

Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.

Теҳронда турар-жой биноси қулаб тушди, одамлар вайроналар остида қолиб кетди

Теҳроннинг Яфтобод туманида уч қаватли турар-жой биноси қулаб тушди.

Фирибгарлиги учун қидирувда бўлган шахс Истанбулдан тутиб келтирилди

2023 йилдан буён Юнусобод тумани ИИО ФМБ томонидан қидирувга эълон қилинган фуқаронинг Туркия Республикаси Истанбул шаҳрида яшириниб юргани аниқланиб, ўтказилган тезкор тадбирлар давомида қўлга олинди ва Ўзбекистонга қайтарилди.

Афғонистондан олиб келинган гиёҳвандлик воситаси тўхтатиб қолинди

Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.

Наманганда 23 нафар болага ноқонуний диний таълим берган эркак ушланди

У диний билимларни ижтимоий тармоқлардаги номаълум манбалардан мустақил ўрганган бўлиб, расмий диний маълумотга эга бўлмаган.

Бекободда пиёдани уриб юбориб каналга ташлаган ИИБ ходимига хотини ҳам ёрдам берган

Бекобод шаҳар ИИБ катта тезкор вакили мast ҳолда Nexia’да пиёдани уриб кетиб, жабрланувчига ёрдам кўрсатмаган.

«Қирғизистон аэропортлари» бешта хизматдан чиққан самолётни аукционга қўйди

Айни пайтда ушбу самолётлар «Манас» халқаро аэропорти ҳудудида жойлашган.

Кучли ёмғир Ғазодаги “Ал-Шифо” шифохонаси ва кўчирилганлар чодирларини сув остида қолдирди

Табиий офат натижасида юзлаб чодирлар вайрон бўлган.

Зеленский Берлиндаги музокаралардан сўнг “тинчлик режаси” бўйича кейинги қадамларни очиқлади

Бу учрашув келаси ҳафтанинг охирига қадар бўлиши мумкин.

Украина аҳолисининг кўпчилиги Донбассни Россияга беришни истамайди ҳамда Зеленскийга ишонади — Киев халқаро социология институти

Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.

АҚШлик машҳур режиссёр Роб Райнер ва унинг рафиқаси уйида ўлик ҳолда топилди

АҚШлик машҳур кинорежиссёр Роб Райнер ва унинг турмуш ўртоғи Мишель Райнер Лос-Анжелесдаги ўз уйида ўлик ҳолда топилди.

Германия ТИВ раҳбари Россияни «НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўришда» айблади

Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.