Тошкентдаги "Салар" каналининг суви тошиши оқибатида уйларни сув босди

Тошкентдаги "Салар" каналининг суви тошиши оқибатида уйларни сув босди

Жорий йилнинг 4 июнь куни Тошкент шаҳар Сергели тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи "Салар" каналида сув оқимининг меъёридан ошиқ оқиши сабабли сув тошиши ҳодисаси кузатилган. Бу ҳақда ФВВ Матбуот хизмати расмий маълумот берди.

Сув тошиши оқибатида Жунариқ кўчасида жойлашган 7 та уй ертўласи, ҳовли ва 3 та ишлаб чиқариш цехи ҳудудига сув тўпланган.

Қайд этилишича, воқеа жойига ФВВ қутқарувчилари етиб бориб, аҳоли хонадонларига сув тошиш ҳолатини тўлиқ тўхтатган.

Ҳозирда махсус техникалар ва сув тортиш мосламаси (мотопомпа)лар ёрдамида қолдиқ сувларни тортиш ишлари амалга оширилмоқда.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Уйларнинг деворларига зарар етмаган,- дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!