Воқеа «Дилбулоқ» маҳалласи Салар кўчасидаги кўп қаватли уйлар яқинида содир бўлиб, яқин ҳовлига зарар етгани маълум қилинди.
Қурилиш инспекцияси хабарига кўра, ҳудуддаги ишлар «Lyuks Loyiha» МЧЖ томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа асосида олиб борилган. Лойиҳа учун «Архитектура ва шаҳарсозлик кенгаши» ва «Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси» ДУКдан ижобий хулоса олинган.
Шу асосда объектнинг А-блоки инспекцияда рўйхатдан ўтган. Инспекция томонидан объект 10 марта текширилиб, 11 та ёзма кўрсатма берилган. Қурилиш қоидалари бузилгани учун буюртмачи икки марта маъмурий жавобгарликка тортилган.
Шу объектнинг G4-блоки бўйича бошқа ҳолат аниқланган. У «Архитектура ва шаҳарсозлик кенгаши»дан ижобий хулоса олган бўлса-да, «Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси»дан хулоса олмаган. Шунинг учун бу блокдаги ишлар инспекцияда рўйхатдан ўтмаган ва ноқонуний бошлангани тасдиқланган. Масала ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.
Олиб борилган текширувлар давомида «Ўзкоммаишийсавдо» МЧЖ томонидан G4-блок учун котлован қазиш жараёнида ҳудуддаги электр трансформаторида носозлик юз бергани маълум бўлди. Натижада сизот сувларини чиқариш мумкин бўлмай, сув сатҳи кўтарилган. Бу эса қўшни «Grand Capital» МЧЖ қурган ерости автотураржойида тупроқ силжиши ва ер сирпанишига олиб келган.
Айни пайтда инспекция томонидан ҳолат юзасидан қўшимча ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.