Тошкентда ЙТҲ: учта машина ва автобус тўқнашди

Тошкентда ЙТҲ: учта машина ва автобус тўқнашди

2021 йил 7 апрель куни соат 09.45 да Яккасарой тумани Катта Миробод кўчасида 28 ёшли Самарқанд вилоятилик Акрам И. “Lacetti” (давлат рақами 01 Е 001 ВВ) русумли автомобилни Шароф Рашидов кўчаси бўйлаб бошқариш давомида бошқарувни йўқотиб Катта Миробод ва Шота Руставели кўчалари кесишмасида светофорнинг тақиқловчи белгисига тўхтаган бир нечта транспорт воситалари билан тўқнашган. Улар қаторида: 35 ёшли Шобаҳром Ш. бошқарувидаги «Spark» автомобили (давлат рақами 01 S 686 РА) ва 24 ёшли Абдувоҳид К. бошқарувидаги «Matiz» (давлат рақами 01 V 197 ВА) автомобили. Шундан сўнг “Lacetti” бетон устунга тўқнашган. 

Зарбадан “Matiz” автомобили ағдарилиб, қаршисида турган 30 ёшли Бахтиёр Т. Бошқарувидаги “Исузу” русумли (давлат рақами 01 763 GEA) йўловчи автобусига тўқнашган. ЙТҲ сабабларига аниқлик киритилмоқда.

ЙТҲ натижасида автобус йўловчиларига зарар етмади. “Lacetti” автомобили ва “Spark” автомобили йўловчиси (шахси аниқланмоқда) бадан шикастлари билан шифохонага етказилдилар.

Мазкур факт бўйича Тошкент шаҳар ИИББ томонидан тергов олди текшируви ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!