Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов “Тошкентдаги Эрон инновациялар ва технологиялар уйи”га ташриф буюрди.
Вазир ташриф доирасида “Diba Innovation HUB” биноси билан танишиб, икки томоннинг келгусидаги режалари ва истиқболли лойиҳалари ҳақида фикр алмашилди.
“Бу лойиҳадан катта натижалар кутяпмиз. “Тошкентдаги Эрон инновациялар ва технологиялар уйи” икки давлатнинг ўзаро илм-фан технологиялари ва ютуқларини алмашишида кўприк вазифасини бажаради.
Эрон ва Ўзбекистоннинг келгусидаги ҳамкорлигида ушбу марказнинг ҳиссаси қўшилишига, бу ерда йирик лойиҳалар амалга оширилишига ишончим комил. Ушбу марказда халқаро кўргазмалар, форумлар ташкил этилади”, деди вазир.
Маълумот учун, Innovation HUBʼнинг қурилиш жараёни эндигина якунланди. У 5 қаватдан иборат. 4-қавати “Тошкентдаги Эрон инновациялар ва технологиялар уйи”дир. Марказда кафе, ресторан, дам олиш хоналари ҳам мавжуд.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
АҚШ президенти Доналд Трамп Қўшма Штатлар армияси наркотик савдосига қарши ҳарбий кампанияни кенгайтиришини ва Лотин Америкасида қуруқликдаги нишонларга зарбалар бера бошлашини маълум қилди.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.
«Қозоғистон темир йўллари» компаниясининг маълум қилишича, заҳарланиш содир бўлган поезд хусусий ташувчига тегишли ва у суратга олиш жараёни учун киностудияга берилган.