Тошкентда янги автобус қатнови йўлга қўйилди

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖга кўра, бугундан 152-сонли “Чорсу савдо маркази АШБ – Молия академик лицейи” автобус йўналиши ҳаракати ташкил этилди.
ISUZU русумли автобуслар соат 5:30 дан 22:30 гача ҳаракатланади.
Йўналишдаги жадваллар сони автобуслар асосида иш кунларига 5 та, шанба кунларига 4 та ва якшанба кунларига 3 та этиб белгиланган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).