Тошкентда хитойлик эркакни тунаган қизларга жазо тайинланди

A A A
Тошкентда хитойлик эркакни тунаган қизларга жазо тайинланди

Инсон атрофини ўраб турган танишлари орасида душманим бор, деган шубҳада юради. Ҳолбуки, одамнинг энг зўр душмани – ўз нафсидир. Киши тирик экан, нафси билан курашда мағлуб бўлмаслиги керак. Нафс шундай ғаним-ки, манманлик ва қайсарлик унинг шиоридир. Аксарият ҳолларда босқинчилик жиноятини эркаклар содир этган бўлса, бугунги воқеамиз қаҳрамонлари “босқинчи” ожизалар, яъни қизлардир. Уларни нафс гирдоби ўз домига тортиб,суднинг қора курсисига ўтиришларига сабаб бўлди.

Хитойлик эркакнинг пулига кўз олайтиришди

Дилбар Холиқова (исм-шарифлар ўзгартирилган) жиноий шериги, вояга етмаган Умида Акбарова билан тил бириктириб, хитойлик эркакнинг пулларини қўлга киритишни мақсад қилишади. Унинг автомашинасида кетаётганда Дилбар Холиқова куч ишлатган ҳолда бўйнидан ушлаб, бир қўли билан сиркага ботирилган матони юзига босади. Аммо у кутгандек эркак ҳушидан кетишнинг ўрнига машинани тўхтатиб, қочиб кетади. Шундан кейин Дилбар Холиқова ва Умида Акбаровалар автомашина юкхонасидан хитойлик эркакка тегишли бўлган Хитой Халқ Республикаси фуқаролик паспорти, ҳайдовчилик гувоҳномаси, иш гувоҳномаси, 5.500 АҚШ доллари, 2.000 Хитой Юани, 15.000 Россия рубли ва бир дона флеш-картаси бўлган кўк рангли сумка (рюкзак)ни талон-торож қилиб, унга жами 61.577.000 сўм миқдорида моддий зарар етказиб, воқеа жойидан яширинишади. Бундан ташқари, Дилбар Холиқова ва Умида Акбаровалар хитойлик эркакка тегишли бўлган фуқаролик паспорти, ҳайдовчилик гувоҳномаси ва иш гувоҳномаси бўлган кўк рангли сумка (рюкзак)ни далага ташлаб юбориб, ушбу ҳужжатларни йўқ қилишади.

Дўкондан “уксус” сотиб олди

Судланувчи Дилбар Холиқова олдинги берган кўрсатмаларини тасдиқлашини маълум қилди. Умида Акбаровани икки йилдан буён таниши, жабрланувчининг уйига Умида билан бирга бормаганлигини, уни телефон орқали чақиришганлигини, қўнғироқ қилган пайти у аёллар гўзаллик салонида бўлганлигини айтди. Умида Акбарова жабрланувчининг уй манзилини “Телеграм” ижтимоий тармоғи орқали жўнатиб, шу манзилга боришини айтганлиги, жабрланувчидан пулларни олиб қўйиш таклифи ҳам айнан ундан чиққанлигини билдирди. Шундан кейин дўкондан “уксус” сотиб олганлиги, унинг фоизига қарамаганлиги, жиноят содир қилингандан кейин жабрланувчига тегишли ҳужжатлар сумка ичида эканлигини кўрмаганлиги ва буни олдиндан билмаганлиги, сумкани очиб кўрмаганлиги ва қўли билан пулларни олмаганлиги тўғрисида кўрсатув берди.

“Ҳаммаси Ойбекнинг кўрсатмаси билан бўлди”

Судда гувоҳ тариқасида сўралган вояга етмаган Умида Акбарованинг маълум қилишича, босқинчилик қилиш фикри Дилбар Холиқованинг йигити “Ойбек”дан чиққан. У ҳар доим хитойлик эркакнинг уйини тозалаш учун бир ўзи борганлигини, ўша куни иши кўпайиб кетганидан Дилбар Холиқовани чақирганини айтди. Улар биргаликда беш хонали уйни тозалаганларидан сўнг эркак хизмат ҳақи сифатида уларнинг ҳар бирига 100 АҚШ долларидан пул берганлигини маълум қилди. Шундан кейин хитойлик эркакда пул кўплигини кўриб, уларни қўлга киритиш мақсадида “Ойбек”нинг кўрсатмаси билан Дилбар Холиқова дўконга кириб, “уксус” сотиб олганлигини, айнан у эркакнинг юзига сиркали матони босгани ва сумкани олганини билдирди.

Ҳукм ўқилди

Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судида судья Тимур Касимов раислигида кўрилган мазкур жиноят ишида Дилбар Холиқова ЖКнинг 164-моддаси 2-кисми “а,б,в” бандлари, 227-моддаси 2-қисми “а” банди ва 127-моддаси 3-қисми билан айбдор деб топилди. ЖКнинг 59,61-моддалари тартибида, тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил ўташлик учун 4 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланди.

Умида Акбарова ЖКнинг 164-моддаси 2-кисми “а,б,в” бандлари ва 227-моддаси 2-қисми “а” банди билан айбдор деб топилди. ЖКнинг 62-моддаси тартибида узил-кесил ўташлик учун 1 йил 8 ой 24 кун муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Жабрланувчи фойдасига 10.651.000 сўм моддий зарар ундирилиши белгиланди.

Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг ажримига кўра, Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Яккасарой туман суди ҳукмининг Дилбар Холиқовага нисбатан қисми ўзгаришсиз, апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилди.

Ҳамиджон Шамшиев, Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судьяси,

Лола Шоимова, журналист.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

ФИФА Аргентина терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатидан четлаштириши мумкин

Бу ҳақда La Nacion газетаси хабар бермоқда.

Ўзбекистоннинг "ЖЧ–2026" гуруҳ босқичидаги рақиби ўзгариши мумкин

ФИФА 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичида Конго терма жамоаси сафида майдонга тушган айрим футболчиларнинг ўйнаш ҳуқуқини текширмоқда.

Минг афсус! АҚШдаги отишмада ўзбек талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилиб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Қаршида саунада фаолият юритган фоҳишахона аниқланди

Махсус тадбир пайтида у порaнинг бир қисми ва ашёвий далиллар билан ушланган.

Ўзбекистонлик футболчи фаолиятини Европа клубида давом эттиришга яқин

Абдуғани Камолов Қирғизистоннинг “Бишкек Сити” клубини тарк этиб, Косово чемпионати вакили билан шартнома имзолаши кутилмоқда. Бу ҳақда Asia-Sport.uz телеграм канали хабар берди.

ДИҚҚАТ! «Damas» ва «Labo» ҳайдовчилари огоҳ бўлинг!

Унга кўра, ўтказилган текширувлар натижасида мазкур маҳсулотларнинг сифати амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

ФИФА ЖЧ-2026 қуръаси юзасидан Ўзбекистонга мурожаат қилди

ФИФА матбуот хизмати 2026 йилги жаҳон чемпионати қуръаси натижаларидан кейин Инстаграм орқали Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди.

Месси Болливуд юлдузи Шоҳрух Хон билан учрашди (фото)

Аргентина терма жамоаси ва "Интер Майами" юлдузи Лионель Месси Ҳиндистонга 3 кунлик ташриф билан келди.

"Нефтчи" бомба трансферлар тайёрламоқда

Суперлиганинг амалдаги чемпиони "Нефтчи" келаси мавсумда ҳам ўз олдига юқори мақсадлар қўймоқда.

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Фабио Каннаваро Италия U-17 - Ўзбекистон U-17 ўйинига муносабат билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.

Ўзбекистонликлар ва туркманистонликларнинг қаршилигига қарамай Роғун ГЕС қурилиши давом этади

Жаҳон банки шикоятни рад этишни ички қоидаларга асослаган

Туркия Россиядан сотиб олинган С-400 зенит-ракета мажмуаларини қайтармоқчи

Вашингтон Анқарадан Россия ҳарбий техникасидан воз кечишни талаб қилмоқда.

Қобилжонни ким ўлдирди? Россияда содир этилган мудҳиш қотилликнинг асл айбдори айтилди

16 декабр куни Тожикистон фуқароси, 10 ёшли Қобилжон Алиевнинг Москва вилоятидаги мактабда 9-синф ўқувчиси Тимофей К. томонидан пичоқлаб ўлдирилгани Россияда миллатчилик кайфияти тобора кучайиб бораётганини тасдиқлагандек бўлди.

Юртимизда адолат пешволари пора билан қўлга тушди

Ҳозирда учала адвокатга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Путин Украинага даҳшатли огоҳлантириш берди

Бу ҳақда The Daily Express нашри хабар берди.

Гвардиола Ҳусанов сариқ карточка олган вазият ҳақида фикр билдирди

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.

АҚШ Тайванга 10 млрд доллардан ортиқ қийматда қурол сотишини эълон қилди

АҚШ маъмурияти Тайванга умумий қиймати 10 миллиард доллардан ошадиган йирик қурол-яроғ пакети сотилишини маълум қилди.

Киркукда тошқин сабаб 300 оила уй-жойини тарк этди

Ироқнинг Киркук шаҳрида 9 декабрь куни ёққан кучли ёмғирлар оқибатида юзага келган тошқин сабаб 300 оила ўз уй-жойини ташлаб чиқишга мажбур бўлди.

Исроил Суриядаги оккупацияга қарамай Дамашқ билан келишув истагини билдирди

Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.

«Яқин Шарққа сўнгги 3000 йил ичида илк бор тинчлик олиб келдим» – Трамп

АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.

АҚШ Сурия ва Фаластинни виза тақиқлари рўйхатидан қўшди

АҚШ президенти Дональд Трамп Белый уйда Ханука байрами муносабати билан ўтказилган қабулда Исроилни тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирди.

Дунё бўйлаб миграция тарихий чўққига чиқди

Иқтисодий тенгсизлик, можаролар, иқлим инқирози ва мажбурий кўчиришлар сабабли дунё замонавий тарихда энг юқори миграция даражасига эришди.

БМТда Фаластин вакили: Исроил халқаро резолюцияларни бузмоқда

Фаластиннинг БМТ доимий вакили Рияд Мансур Исроилнинг Ғазага ҳужум қилишини ва халқаро резолюцияларни бузишини танқид қилди.

Европа қўшинлари Украинада Россия армияси ўт очишни тўхтатиш шартларини бузса, куч ишлатиши мумкин — Мерц

Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.

Исроил Ғазога 200 минг тоннадан ортиқ бомба ташлаган — Ражаб Тоййиб Эрдўған

Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.

Теҳронда турар-жой биноси қулаб тушди, одамлар вайроналар остида қолиб кетди

Теҳроннинг Яфтобод туманида уч қаватли турар-жой биноси қулаб тушди.

Фирибгарлиги учун қидирувда бўлган шахс Истанбулдан тутиб келтирилди

2023 йилдан буён Юнусобод тумани ИИО ФМБ томонидан қидирувга эълон қилинган фуқаронинг Туркия Республикаси Истанбул шаҳрида яшириниб юргани аниқланиб, ўтказилган тезкор тадбирлар давомида қўлга олинди ва Ўзбекистонга қайтарилди.

Афғонистондан олиб келинган гиёҳвандлик воситаси тўхтатиб қолинди

Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.

Наманганда 23 нафар болага ноқонуний диний таълим берган эркак ушланди

У диний билимларни ижтимоий тармоқлардаги номаълум манбалардан мустақил ўрганган бўлиб, расмий диний маълумотга эга бўлмаган.

Бекободда пиёдани уриб юбориб каналга ташлаган ИИБ ходимига хотини ҳам ёрдам берган

Бекобод шаҳар ИИБ катта тезкор вакили мast ҳолда Nexia’да пиёдани уриб кетиб, жабрланувчига ёрдам кўрсатмаган.

«Қирғизистон аэропортлари» бешта хизматдан чиққан самолётни аукционга қўйди

Айни пайтда ушбу самолётлар «Манас» халқаро аэропорти ҳудудида жойлашган.

Кучли ёмғир Ғазодаги “Ал-Шифо” шифохонаси ва кўчирилганлар чодирларини сув остида қолдирди

Табиий офат натижасида юзлаб чодирлар вайрон бўлган.

Зеленский Берлиндаги музокаралардан сўнг “тинчлик режаси” бўйича кейинги қадамларни очиқлади

Бу учрашув келаси ҳафтанинг охирига қадар бўлиши мумкин.

Украина аҳолисининг кўпчилиги Донбассни Россияга беришни истамайди ҳамда Зеленскийга ишонади — Киев халқаро социология институти

Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.

АҚШлик машҳур режиссёр Роб Райнер ва унинг рафиқаси уйида ўлик ҳолда топилди

АҚШлик машҳур кинорежиссёр Роб Райнер ва унинг турмуш ўртоғи Мишель Райнер Лос-Анжелесдаги ўз уйида ўлик ҳолда топилди.

Германия ТИВ раҳбари Россияни «НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўришда» айблади

Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.