Тошкентда вилоятликларни ҳақорат қилган қиз қамалди (видео)

Тошкентда вилоятликларни ҳақорат қилган қиз қамалди (видео)

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда бир қиз 1 июнь байрам муносабати билан юзага келган тирбандликларда вилоятликларни айблаб, Instagram'га видео жойлаган эди. Натижада ушбу видео кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Бу ҳақда uznews.uz ёзмоқда.

Қиз вилоятликларни қўпол сўзлар билан ҳақорат қилиб, ҳамма ўз вилоятига қайтиб кетишини ва Тошкентга келмаслигини айтган.

Мазкур ҳолат юзасидан Яккасарой тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилган. Тўпланган ҳужжатлар Яккасарой туман судида кўриб чиқилган. Унга кўра, МЖтКнинг 183-моддасига асосан, 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!