Тошкентда уйлар деворида наркотик моддалар рекламасини қолдирганлар аниқланди

Тошкентда уйлар деворида наркотик моддалар рекламасини қолдирганлар аниқланди

Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати хабарига кўра, Мирзо Улуғбек тумани “Бўз” маҳалласидаги бир нечта уйлар деворларида гиёҳвандлик воситалари рекламаси пайдо бўлган. Текширув натижасида мазкур ёзувларни 18 ёшли Б.И. ва 21 ёшли И.В. қолдиргани аниқланди.

Суҳбат давомида Б.И. жорий йилнинг март ойида обуна бўлган Telegram-каналда иш ҳақидаги эълонни кўриб, номаълум шахс билан телефон орқали боғланиб, ундан ҳақ эвазига уйларнинг деворларида қолдириш керак бўлган ёзув матнини олган ва деворларга ёзиб чиқишган. Ҳозирда текширув ишлари давом этмоқда. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!