Тошкентда "Тез ёрдам" ҳайдовчисининг қоидага бўйсунмагани бемор аёлга қимматга тушди

A A A
Тошкентда "Тез ёрдам" ҳайдовчисининг қоидага бўйсунмагани бемор аёлга қимматга тушди

Инсон ҳаёт чорраҳаларида билиб-билмай хатоликларга йўл қўйиши оқибатида яхшигина дарс олади. Бу жараёнда энг муҳими тўғри хулоса чиқара олишда. Бироқ шундайлар борки, боши деворга бир маротаба урилган бўлишига қармай, яна ўша “кўча”га кираверади. 39 ёшли “қаҳрамони”миз ҳам ана шу тоифа кишилардан. Йўқса, бир гал транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш” жиноятини содир қилиб, кейин эса ўзи одамларнинг саломатлиги йўлида камарбаста бўладиган шахслардан бири бўла туриб “қасддан баданга енгил шикаст етказиш” жиноятига қўл урмаган бўларди. Икки маротаба билмай хато қилганда, дерсиз. Лекин учинчи бор ҳам айни биринчи хатосини такрорлаганига нима дейсиз?

Гап шундаки, судланувчи тез тиббий ёрдам автомашинаси ҳайдовчиси. Воқеа содир бўлган куни кечки соат 19:30 ларда “Дамас” русумли тез тиббий ёрдам автомашинасида Олмазор тумани, А.Қодирий кўчаси томонидан Қорасарой-Нурафшон кўчалари кесишган чорраҳаси томонга ҳаракатланиб борган. Унга нисбатан светофорнинг қизил чироғи ёнишига қарамасдан, йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб, унга нисбатан бошқа ҳаракат қатнашчиларининг йўл берганлигига тўлиқ ишонч ҳосил қилмасдан, Йўл ҳаракати қоидаларининг 25, 77-бандлари талабларига риоя қилмай чорраҳани кесиб ўтаётган вақтида, унга нисбатан ўнг томондан, яъни Себзор-Нурафшон кўчалари бўйлаб ҳаракатланиб келиб светофорнинг яшил чироғига ўз ҳаракатини бошлаётган ҳайдовчи бошқарувидаги “Ласетти” русумли автомашинаси билан тўқнашув содир қилган. Натижада “Дамас”да бўлган йўловчи аёл оғирлик даражасига кўра ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жарохати олган.

Бироқ судланувчи суд мажлисида айбига иқрор бўлмаган.

— Иш жойимдан ёрдамчи куч сифатида ишга жўнатилдим ва менга “Дамас” русумли тез тиббий ёрдам автомашинаси бириктирилди. Воқеа содир бўлган куни соат 18:30 ларда Олмазор тумани Қорасарой кўчасидаги уйдан хабар тушгач, шифокорлар билан манзилга етиб бордик. Ушбу хонадонда 2 нафар касалланган бемор бор эди. Уларга тез тиббий ёрдам кўрсатиш кераклигини инобатга олиб, шифокор кўрсатмасига асосан уларни 2-Тошкент тиббиёт академиясига олиб кетдик. “Дамас”да кечиктириб бўлмайдиган хизмат вазифасини бажариш учун кўк ва қизил рангли ялт-ялт этувчи чироқ-маёқчаси ёқилган ва махсус товушли ишорани ёққан ҳолда, Олмазор тумани Қорасарой кўчаси бўйлаб 50 км/соат тезликда ҳаракатландим. Ёнимда ўтирган шифокор сиренани ёққан ҳолда “рупр”да гапириб келди. Йўналишим бўйича олдинда чорраҳагача автомашиналар кўплиги сабабли йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб, чорраҳага кириб бордим. Қорасарой-Нурафшон кўчалари кесишган чорраҳага келиб, аввал чап томондан келаётган қатор автомашиналар мени ўтказиб юбориши учун тўхтаганим сабабли чорраҳага кириб, чорраҳа ўртасида тўхтаб, кўчанинг ўнг томонидан, яъни Себзор кўчаси томонидан келаётган автомашиналар тўхтаб мени ўтказиб юбораётганлигини кўриб, олдинга 30 км/соат тезликда ҳаракатланиб, чорраҳа чегарасидан чиқиб кетиш учун жуда кам масофа қолганида менга нисбатан ўнг томонидан ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи бошқарувидаги “Ласетти” автомашинаси мени ўтказиб юбормасдан, чорраҳага ҳаракатланиб кирди. Натижада тўқнашув содир қилди, “Дамас” автомашинаси ағдарилиб кетди. Чорраҳага қизил чироқда кирмадим, у ҳайдовчи бошқарувидаги “Ласетти”нинг йўналиши бўйича ҳайдовчини олдида бошқа автомашиналар бўлмаган. Шу сабабли уни тўқнашувгача йўналиши бўйича уч ёки тўртта автомашина тўғрига ўтиб кетган, - дейди судланувчи.

Қайнонаси иккаласи “COVID-19” инфекцияси билан касалланганлиги сабабли тез тиббий ёрдам чақирганини маълум қилган жабрланувчи ҳам ўша куни шифокорлар уларни “Дамас” тез тиббий ёрдам автомашинасида шифохонага олиб кетишаётганида тўқнашув содир бўлганини маълум қилган.

— “Дамас” автомашинаси ағдарилиб, бизни бошқа тез тиббий ёрдам автомашинага ортиб шифохонага олиб кетишди. Мен “Дамас”нинг орқа тарафида ўтирганим сабабли “Ласетти” русумли ва “Дамас” русумли автомашиналарнинг ҳаракатини аниқ кўрмадим. ЙТҲ натижасида оғир тан жарохати олдим, - дейди йўл транспорт ҳодисаси натижасида уни соғлиғини тиклаш учун амалга оширилган жарроҳликда 36 129 933 сўм моддий зарар етказилганини ва унга етказилган маънавий зарар миқдори 20 000 000 сўмни ташкил қилишини билдирган жабрланувчи. — Соғлиғимга шикаст етказилганлиги оқибатида меҳнатга яроқсиз бўлиб, ишлай олмаётганим боис 8 000 000 сўм иш ҳақини йўқотиб, маҳрум бўлдим, - дея сўзини давом эттирган жабрланувчи моддий, маънавий зарарни ҳамда йўқотилган иш ҳақини ундиришни сўради.

Суднинг ҳукмига кўра, судланувчи Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилди. Унга иш ҳақининг 15 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 йил 6 ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди. Судланувчидан Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси махсуслаштирилган автохўжалиги давлат муассасаси фойдасига 10 297 120 сўм, жабрланувчига 15 603 223 сўм моддий ва 5 575 000 сўм маънавий зарар ундирилиши белгиланди.

Хуршид Содиқов,

жиноят ишлари бўйича Олмазор туман суди судьяси


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

ФИФА Аргентина терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатидан четлаштириши мумкин

Бу ҳақда La Nacion газетаси хабар бермоқда.

ДИҚҚАТ! «Damas» ва «Labo» ҳайдовчилари огоҳ бўлинг!

Унга кўра, ўтказилган текширувлар натижасида мазкур маҳсулотларнинг сифати амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

ФИФА ЖЧ-2026 қуръаси юзасидан Ўзбекистонга мурожаат қилди

ФИФА матбуот хизмати 2026 йилги жаҳон чемпионати қуръаси натижаларидан кейин Инстаграм орқали Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди.

Қаршида саунада фаолият юритган фоҳишахона аниқланди

Махсус тадбир пайтида у порaнинг бир қисми ва ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳудудлар “эртами кечми” барибир Москвага тегишли бўлади

Путиннинг ёрдамчиси Донбассдан ҳар икки томоннинг қўшинлари олиб чиқилишини истисно қилмади, бироқ ҳудудлар “эртами кечми” барибир Москвага тегишли бўлишини айтди. Юрий Ушаков

Слот билан можаро якунланганидан кейинги дастлабки ўйиндаёқ Салоҳ АПЛ рекордини ўрнатди

"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.

Месси Болливуд юлдузи Шоҳрух Хон билан учрашди (фото)

Аргентина терма жамоаси ва "Интер Майами" юлдузи Лионель Месси Ҳиндистонга 3 кунлик ташриф билан келди.

"Мен бундай Европанинг бир қисми бўлишни истамайман"

Бу ҳақда Роберт Фицо ўзининг Facebookдаги саҳифасида ёзди.

"Реал" раҳбарияти Винисиусга шарт қўйди: "Хоҳласанг шу, бўлмаса, кет!"

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчи Винисиус Жуниор талабларини бажармоқчи эмас.

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Фабио Каннаваро Италия U-17 - Ўзбекистон U-17 ўйинига муносабат билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.

Сибирдан Орол денгизига сув йўналтирилиши мумкин

Бу ташаббус “Қуруқлик сув ресурслари” бўйича илмий кенгашининг октябрь ойидаги йиғилишида кўриб чиқилган.

Сиднейдаги террорчининг қўлидан автоматни тортиб олган эркакнинг аҳволи қандай?

Бироқ шундан сўнг террорчи кўприк томонга қочиб, бошқа қуролдан яна ўқ узишни давом эттирган.

Ҳасанбой Дўсматов навбатдаги режаси ҳақида гапирди ва пулни нимага сарфлашини айтди

Кеча Жаҳон чемпионатида ўзининг иккинчи олтин медалини қўлга киритган Ҳасанбой Дўсматов финалдан кейинги таассуротлари билан ўртоқлашди.

Минг афсус! АҚШдаги отишмада ўзбек талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилиб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Германия канцлери Путинни Гитлерга қиёслади

Агар Украина таслим бўлса, уруш шу билан тўхтамайди.

Австралияда Ханука байрамини нишонлаётган яҳудийларга ҳужум юзасидан Исроил бош вазири муносабат билдирди

Сизнинг ҳукуматингиз эса антисемитизмга қарши ҳеч нарса қилмади, деган Нетаняху.

Бекободда ИИБ ходими машинада одам ўлдириб қўйиб, Сирдарёга оқизиб юборгани айтилмоқда

Бекобод туманида ИИБ Жиноят қидируви бўлими ходими Nexia-3 автомашинасида 43 ёшли пиёдани уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлган.

Колумбияда мактаб автобуси ҳалокатга учради

Губернаторнинг сўзларига кўра, ўқувчилар якшанба куни кечқурун пляжда битирув маросимини нишонлаган.

Трамп Вашингтонда ғалаба аркаси қурилишини эълон қилди — CNN

АҚШ президентининг айтишича, арка Париждагига ўхшаш кўринишда, лекин ўлчамлари “бошқа аркаларни соясида қолдирадиган” даражада улкан бўлади.

Марокашдаги кучли сув тошқинлари 37 кишининг ҳаётига зомин бўлди

14-декабр куни Марокашнинг Сафӣ шаҳрида кучли ёмғирлар оқибатида сув тошқинлари юз берди.

Австралия ҳукуматлари қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтиришни режалаштирмоқда

Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.

Лос-Анжелесда Роб Райнер уйида икки киши ўлик ҳолда топилди

Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.

Россия Белгиянинг Euroclear компаниясидан музлатилган активлар учун қарийб 230 миллиард доллар талаб қилмоқда

Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар берди, деб ёзади «Европача правда».

Сиднейдаги отишмада раввин ҳалок бўлди

Полиция ҳужумнинг учинчи эҳтимолий иштирокчисини ҳибсга олди

Ғаллаорол ва Зафарободда келинлик сарполари МИБ томонидан олиб берилди

Аёллар ўзларига тегишли бўлган сарполарни собиқ турмуш ўртоқларининг уйларидан олиб кетишга уринганларида қаршиликка учраганлар.

Сиднейдаги отишмани уюштирганлардан бири покистонлик муҳожирми?

Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар Сиднейдаги теракт сабаб чуқур қайғуда эканини билдирди

Суданда армияни қўллаб оммавий намойишлар ўтказилди

Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.

БМТдаги Фаластинанинг доимий вакили: Исроил этник тозалаш ва ҳужумларни кучайтиришни давом эттирмоқда

Исроил фаластин халқига нисбатан «ҳужумларнинг кучайиши»ни давом эттирмоқда. Бу жараёнга ишғол қилинган Ғарбий соҳил ҳамда Ғазо секторида ерларни босиб олиш, шунингдек «этник тозалаш» сиёсати ҳам киради.

Таиланд Камбоджа билан чегара ҳудудларида комендантлик соати жорий қилди

Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.

Венгрияда болаларга нисбатан зўравонлик можароси ортидан минглаб одамлар норозилик намойиши ўтказди

Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда, деб ёзади European Pravda.

Тошкент вилоятида бензин бакида 30 килодан кўпроқ опий олиб кетаётган шахс ушланди

Натижада ўриндиқ ғилофи чўнтагида дастлабки вазни ўрами билан ҳисоблаганда 2 граммни ташкил қилувчи героин борлиги маълум бўлди.

Руминияда 40 йилдан ортиқ вақт ичида биринчи марта мохов касаллиги қайд этилди

Бу мамлакатда касалликнинг илк расмий тасдиқланган ҳолати ҳисобланади.

«Eurovision 2024» ғолиби Исроил сабаб совринини қайтариб бермоқчи

«Eurovision 2024» ғолиби Исроилнинг 2026 йилги танловда иштирок этиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлардан сўнг совринини қайтариб берди.

Боку шаҳрида 8 нафар ўқувчи сақичдан заҳарланди

Мактаб маъмурияти тез ёрдам чақирган, ҳозирда ўқувчилар шифокорлар назоратида.

Қўшма Штатлар Австрия, Венгрия, Италия ва Польшанинг Европа Иттифоқидан чиқишини истамоқда — Defense One

Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.

Туркманистон дунёда метан чиқиндиларининг энг йирик манбаси деб топилди: халқаро лойиҳалар учун хатарлар ортиб бормоқда

Американинг Stop Methane лойиҳаси маълумотларига кўра, 2025 йил январь–ноябрь ойларидаги спутник кузатувлари Туркманистонни нефть-газ секторида метан чиқиндилари бўйича дунёда етакчи мамлакат сифатида қайд этди.