Қайд этилишича, ҳолат Юнусобод тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими Ишчи гуруҳи томонидан ўрганилган. Унга кўра, Тошкентда 17-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби битирувчи синф Ота-оналар кузатув кенгаши раиси мактаб маъмуриятини огоҳлантирмасдан ўқувчиларнинг ота-оналар учун ташкил этилган Telegram мессенжеридаги гуруҳга пул йиғими тўғрисида таклифини айтган. Бундан на мактаб маъмурияти ва на синф раҳбарининг хабари бўлмаган. Мазкур таклифни шу гуруҳдаги ота-оналардан бири ижтимоий тармоқ саҳифалари орқали чоп этгани аниқланган.
Ижтимоий тармоқларда хабар тарқалгач, мактаб маъмурияти томонидан навбатдан ташқари педагоглар кенгаши ҳамда ота-оналар кузатув кенгашларининг йиғилишлари ўтказилган. Синф раҳбарлари ва ўқитувчилар ота-оналардан “Сўнгги қўнғироқ” ва бошқа тадбирлар учун ҳеч қандай пул йиғимларини амалга оширмасликлари бўйича яна бир маротаба огоҳлантирилган. Агар шундай ҳолатга йўл қўйилса, унинг иштирокчи ва ташаббускорларига нисбатан қонун доирасида чора кўрилиши эслатиб ўтилган.
Шунингдек, ота-оналар кузатув кенгаши йиғилишида ўзбошимчалик билан ташаббус кўрсатган ота-оналардан тушунтириш хатлари олинган. “Ташаббускор” ота-оналар ўз хатти-ҳаракатлари учун мактаб маъмуриятидан узр сўраган. Бошқа бундай ҳолатга йўл қўйилмаслигини билдирган.
“Агар сиз, қайсидир мактаб ёки мактабгача таълим ташкилотларида пул йиғиш билан боғлиқ ҳолатлар ҳақида хабардор бўлсангиз, Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг ишонч телефони — 71-237-08-30 рақами орқали мурожаат қилишингиз сўралади”, — дейилади хабарда.
Май ўрталарида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан “Умумий ўрта таълим муассасаларида 2022/2023-ўқув йилини якунлаш ва “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини ўтказиш бўйича тавсиялар” ишлаб чиқилганди. Тавсияларда “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини, босқичли назорат имтиҳонлари ва якуний давлат аттестацияларини ўтказишда, таълим муассасаларини янги ўқув йилига тайёрлаш борасида ўқувчи ва битирувчилар ҳамда уларнинг ота-оналаридан турли хил пул йиғимларига йўл қўймаслик белгиланган.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Ҳолат юзасидан ўтказилган хизмат текшуви натижаларига кўра, 2006 йилда туғилган А.А. исмли шахс Чилонзор тумани 19-мавзе ҳудудида яланғоч ҳолда жамоат жойида ҳаракатланган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 август куни Туркманбоши шаҳридаги "Аваза" миллий туризм ҳудудида ўтаётган БМТнинг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференциясида иштирок этди.
Исроил Суриядаги айирмачи кучлар орқали мамлакатни бўлиб ташлашга уринмоқда. Бу ҳақда Сурия ахборот вазири Ҳамза ал-Мустафо Туркиянинг “Anadolu” ахборот агентлигига берган интервьюсида маълум қилган.
Болани ерда маҳаллий аҳоли вакили топиб олиб, тез ёрдам чақирган. Ҳодиса жиддийлигига қарамай, бола ҳушини йўқотмаган. Унинг қўли синган, умуртқа поғонаси чўзилган
Маълум қилинишича, аёл давлат чегараси чизиғидан 80 метр масофада, чегара ҳудудида ноқонуний равишда бўлиб, Қозоғистон ва Россия чегарасини расмий ўтиш пунктларидан ташқарида кесиб ўтмоқчи бўлган.
1 августдан бошлаб АҚШ президенти Доналд Трамп Жанубий Корея ва Ҳиндистондан олиб кириладиган маҳсулотларга янги бож тўловлари жорий этилишини эълон қилди. Унда икки давлатга турлича ёндашув намоён бўлди.
Грециядаги қаттиқ иссиқлик фонида яна бир йирик ўрмон ёнғини келиб чиқди — бу сафар Коринф шаҳри яқинида, жанубий муниципалитетдаги тоғли ҳудудда. Ҳокимият маълумотларига кўра, ёнғин тез суратда тарқалган ва маҳаллий аҳоли ўз уйларини шошилинч тарк этишга мажбур бўлган.
Ғазо секторидаги очлик хавфи борасида “Save the Children”, “Chegarasiz шифокорлар” каби йирик ташкилотлар ҳам иштирок этган 100 дан ортиқ инсонпарварлик гуруҳи қўшма баёнот билан чиқди.
Украина пойтахти Киев ва мамлакатнинг бир қатор шаҳарларида "Миллий коррупцияга қарши кураш бюроси" (НАБУ) ҳамда "Махсуслаштирилган коррупцияга қарши прокуратура" (САП) ваколатларини чекловчи қонунга қарши оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтди.
Истанбул Россия ва Украина ўртасида 2022 йил 24 февралда бошланган урушни тугатиш мақсадидаги тўғридан-тўғри музокаралар майдони бўлиб қолмоқда. Томонлар учинчи раундни ўтказишга ўзаро розилик берган.
Сайёра тезроқ айланмоқда, 10 июль йилнинг энг қисқа куни бўлди, у стандарт 24 соатдан 1,36 миллисонияга камроқ давом этди. Бу ҳақда DW халқаро Ер айланиш хизмати ва АҚШ ҳарбий-денгиз обсерваториясига таяниб хабар бермоқда.
Жаҳон маркетплейсларида мазкур ўйинчоқ 22 доллардан 900 долларгача сотилмоқда. Миллий маркетплейсда эса мазкур ўйинчоқларни 45 минг сўмдан топиш мумкин.