Тошкентда "Spark" ва "Lacetti" тўқнашди
⚡️2021 йил 25 ноябрь куни соат 07:00 ларда, Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Нурафшон кўчасида ҳайдовчи, 1991 йилда туғилган Қ.Қ. бошқарувидаги "Spark" русумли ҳамда ҳайдовчи, 1995 йилда туғилган Ф.И. бошқарувида бўлган "Lacetti" русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган.
🔹Натижада, "Spark" русумли автомобиль ҳайдовчиси ва "Lacetti" русумли автомобиль салонида бўлган бир нафар йўловчи тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.
❗️Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).