Тошкентда “Сохта маклер” қўлга олинди

Тошкентда “Сохта маклер” қўлга олинди

Тошкент шаҳар Учтепа туманида яшовчи 33 ёшли Б.Н., ариза билан мурожаат қилиб, “Олх” платформасида, хонадон ижараси тўғрисидаги эълон бўйича номаълум шахсга 950.000 сўм пул маблағларини ўтказиб берганидан сўнг алданиб қолганлигини маълум қилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари натижасида, пулларни ўзлаштирган шахс, муқаддам жавобгарликка тортилган, Тошкент шаҳар Яшнобод туманида яшовчи, 31 ёшли Ш.Н. эканлиги аниқланган.

Унга кўра, Ш.Н., Б.Н.дан ташқари, “Oлх” платформасида хонадон ижараси тўғрисидаги ёлғон эълон бўйича уй қидирган ўндан ортиқ фуқароларни алдаб, пул маблағларини шахсий эхтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги маълум бўлди.

Ш.Н.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-модда 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қонунга мувофиқ, Ш.Н. томонидан содир этилган жиноий ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!