Тошкентда 2023 йилдан фуқаронинг рақамли паспорти синов лойиҳаси амалга оширилади. Бу ҳақида Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган 571-сонли қарорда назарда тутилган.
Ҳужжатга кўра, фуқаронинг рақамли паспорти синов лойиҳаси дастлаб 2023 йил 1 январдан 2023 йил 31 декабрга қадар Тошкентда амалга оширилади. Шундан сўнг, лойиҳанинг кейинги босқичини амалга ошириш республиканинг барча ҳудудларида давом эттирилади.
Лойиҳа доирасида “Электрон ҳукумат” тизими фойдаланувчиларини идентификациялашнинг ягона ахборот тизими негизида айрим турдаги маълумот ва ҳужжатларни электрон кўринишда тақдим этиш имкониятини берувчи “OneID mobile” дастурий таъминоти ишлаб чиқилади.
Мобил илова орқали қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишга рухсат этилади:
Олий маълумот тўғрисидаги диплом ва талаба тўғрисидаги маълумотлари;
Пенсия ёки нафақа гувоҳномаси;
Жисмоний шахс томонидан умумий таълим муассасасини (11-синф негизида) тамомлаганлиги тўғрисида аттестат;
Коронавирусга қарши эмланганлик ҳолати тўғрисидаги сертификат;
Кадастр паспорти;
Туғилганлик ва никоҳ қайд этилганлик ҳақидаги далолатнома.
Мобил иловадан Ўзбекистон фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжати бўлган муомалага лаёқатли шахслар фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Фойдаланувчининг мобил иловадан фойдаланишга рухсат олиш жараёни Face-ID ёки Мобил-ID усули орқали масофадан идентификация қилиш орқали амалга оширилади.
Мобил иловадан фойдаланиш вақтида фойдаланувчининг ўзига тегишли маълумотлар тўғри ёки ҳақиқийлиги юзасидан эътирози бўлса, мобил илова ёрдамида мурожаат қилиши мумкин.
Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.
Бу ҳақда 2 июль куни "Россия Фанлар академиясининг ягона геофизика хизмати" Федерал тадқиқот марказининг Камчатка бўлими "Телеграм"даги каналида маълум қилди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Global Wealth Databook ва Bloomberg томонидан дунёда аҳолисининг катта қисми миллионерлардан иборат бўлган давлатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон бу рўйхатга киритилмади.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.
Шу билан бирга, NDMA келгуси 12 дан 24 соатгача мамлакатнинг катта қисмларига таъсир қилиши кутилаётган кучли ёмғир ва момақалдироқ ҳақида огоҳлантирди.
Россия томонидан Киевга уюштирилаётган ҳужумлар кучайгани сари, Украина пойтахтидан қочаётган фуқаролар сони ҳам ормоқда, деб ёзади Германиянинг NTV нашри.