7-декабрдан 8-декабрга ўтар тунда тахминан соат 3.10 да Чилонзор туманидаги Муқимий ва Байналминал кўчалари кесишмасида “Лабо” русумли автомобилни бошқариб борган ҳайдовчи бетон тўсиққа тўқнашган. ЙТҲ натижасида “Лабо” автомобили ағдарилиб кетган. Ҳайдовчига ёрдам бериш учун ИИББ ходимлари ва ҳодиса гувоҳлари келиб, автомобилни ғилдиракларига ўнглаб қўйишган. “Лабо” ҳайдовчиси кабинадан чиқмас эди. Воқеа жойига биринчи бўлиб етиб келган ППХ ходими йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига ЙТҲ ҳақида хабар берди. Ҳайдовчидан тиббий ёрдам кераклиги ҳақида сўрамоқчи бўлганида, ППХ ходими ҳайдовчининг ғайритабиий ҳаракатлари ва гапларига, ҳамда ҳаракатларида мувофиқлик йўқлигига эътибор қаратиб, бу ҳақда ЙПХ инспекторларини огоҳлантирган эди. Тахминга кўра ҳайдовчи психотроп воситалар ёки спиртли ичимликлар таъсири остида бўлган. Кутилмаганда ҳайдовчи ЙТҲ жойига етиб келган ЙПХ инспекторларига қаршилик кўрсата бошлаб, тинчланиш ва жамоат тартибини сақлаш ҳақидаги чақирувларга жавобан тажовузкорона ҳаракатлар қилган.
Ёнидаги пичоғини чиқариб, кимда ким яқинлашса унга жароҳат етказиши билан қўрқитарди. Ўтиб кетаётган ҳайдовчи ва пиёдалар тўхтаб томоша қила бошлаганлари сабабли ҳодиса атрофида одам кўпая бошлагач, фуқаролар ва ходимлар ҳаёти ва соғлиғи учун реал хавф юзага келди. Шунда ЙПХ инспектори кичик сержант Т.О. табель қуролини қўллашга қарор қилади. ЙПХ инспектори бир неча марта ҳайдовчини қўрол қўллаши ҳақида огоҳлантиришига қарамасдан, ҳайдовчи ўзини агрессив тутишда давом этиб, ходимларга пичоқ санчимоқчи бўлган. Шундан сўнг ЙПХ инспектори йўриқномага мувофиқ ҳаракат қилиб, осмонга ўқ узди, бу ҳам қоидабузарга таъсир қилмаганидан сўнг, унинг оёғига қарата ўқ ўзди. Фақатгина шундан сўнг қоидабузар пичоғини ташлади. Унинг қўллари кишанланиб, тиббий ёрдам кўрсатиш учун шифохонага етказилди.
Ҳайдовчининг шахсини аниқлаш бўйича олиб борилган ишлар натижасида у – Шайхонтоҳур туманида яшовчи, муқаддам Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97 (“Қасддан одам ўлдириш”) ва 109-моддалари (“Қасддан баданга енгил шикаст етказиш”) бўйича судланган 43 ёшли Нусрат И. эканлиги маълум бўлди.
“Лабо” автомобили салонида очиқ ҳолатдаги ароқ ва коньяк шишалари топилди.
Ҳозирги вақтда фуқаро Нусрат И. ўз ҳаракатларини тушунтиришга қодир эмас, чунки у айни дамгача маст ҳолатдадир.
Чилонзор тумани прокуратураси Нусрат И.га нисбатан жиноий иш қўзғатилиши масаласи билан шуғулланмоқда.
Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи генерал-майор Джураев Р. ходимларни рағбатлантириш ҳақида топшириқ берди.
Маълумот учун: ўқотар қуролни қўллаш Ўзбекистон Республикаси “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонунининг 24-моддаси билан белгиланган.
Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.
Бу ҳақда 2 июль куни "Россия Фанлар академиясининг ягона геофизика хизмати" Федерал тадқиқот марказининг Камчатка бўлими "Телеграм"даги каналида маълум қилди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Global Wealth Databook ва Bloomberg томонидан дунёда аҳолисининг катта қисми миллионерлардан иборат бўлган давлатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон бу рўйхатга киритилмади.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.