Интернет ижтимоий тармоғида тарқалаётган – Тошкент шаҳар ИИББга тегишли хизмат автомобили иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси акс этган видеотасвир бўйича ИИББ қуйидагиларни маълум қилди.
2021 йил 11 июль куни Чилонзор тумани ИИО ФМБ патруль-пост хизмати ходими сафдор 1986 йилда туғилган Асан Утаров хизматдоши сафдор Жахонгир Зокиров билан «Nexia-2» русумли (давлат рақами 01 546 VSF) патруль автомобилида хизмат олиб бораётган эди.
Бунёдкор шох кўчасида «Эркин» ЙПХ постидан пойтахт автовокзали томонга ҳаракатланиб кетаётган вақтида, «Чилонзор буюм савдо комплекси» савдо комплекси ёнида, олдинда ҳаракатланиб кетаётган ва тўсатдан тўхтаган 1990 йилда туғилган Элбек Х. Бошқарувидаги «Nexia-1» русумли (давлат рақами 70 В 256 FA) автомобиль билан тўқнашиб кетди.
ЙТҲ сабаби – пиёда ўрнатилган қоидаларга риоя этмасдан автомобилнинг олдидан чиқиб қолган ва автомобиль тезкорлик билан тўхташга мажбур бўлган.
Тўқнашув натижасида ҳеч ким жароҳатланмаганлиги, транспорт воситалари жиддий шикастланмаганлиги ва тарафлар ўзаро келишиб олганлиги сабабли, йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида ЙПХ инспекторига хабар берилиб, ўрнатилган тартибда расмийлаштирилгандан сўнг, ўз йўналишида ҳаракатни давом эттиришган.
Мазкур ҳолат Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти томонидан ўрганилмоқда.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.