Тошкентда ободонлаштириш ходимлари томонидан чинор дарахтлари кесиб ташланди

Тошкентда ободонлаштириш ходимлари томонидан чинор дарахтлари кесиб ташланди

Тошкент шаҳрининг марказий кўчаларидан бирида бўлган манзарали дарахтлар ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан кесиб ташланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Яккасарой тумани Шота Руставели кўчаси 20-уйнинг қарама-қарши томонида ноқонуний равишда 2 туп чинор (диаметри 62,1 ва 61 см бўлган) дарахтлари тегишли рухсатномасиз Яккасарой туман ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан таг қисмидан кесиб ташлагани аниқланди.

Ушбу ҳолатда Ўзбекистон Республикаси “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги қонуннинг 37-моддаси талаблари бузилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 августдаги 464-сонли қарорига асосан ўсимлик дунёсига етказилган зарар ҳисобланганида 191,4 млн сўмни ташкил этди.

Шунингдек, хабарда ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун прокуратура органига юборилганлиги айтиб ўтилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!