Тошкентда мусиқа фестивали ўтказилиши сабаб қатор кўчалар машиналар учун ёпилади

Тошкентда мусиқа фестивали ўтказилиши сабаб қатор кўчалар машиналар учун ёпилади

6, 7 ва 8 сентябрь кунлари Ўзбекистон миллий кутубхонаси ҳамда Hyatt меҳмонхонасига туташ майдонда йирик кўнгилочар тадбир — Pepsi Music Fest бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳри ҳокимлиги.

Тадбирни юқори савияда ташкил этиш ҳамда жамоат хавфсизлиги ва тартибини сақлаш мақсадида тадбир ўтказиладиган кунлари қатор ҳудудлар машиналар ҳаракати учун ёпилади:

  • Истиқлол кўчасида — Буюк Турон ва Амир Темур кўчалари оралиғи;
  • Буюк Турон кўчасида — Истиқлол ва Алишер Навоий кўчалари оралиғи;
  • Зарафшон кўчасида — Истиқлол ва Алишер Навоий кўчалари оралиғи.

Ҳокимлик ҳайдовчиларга шу кунларда айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!