Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 27 йиллиги байрами муносабати билан пойтахт Тошкент шаҳрида байрам тантаналари ва халқ сайллари бўлиб ўтади. Байрамни кўтаринки руҳда ўтказиш ва аҳолига қулайлик яратиш мақсадида шаҳарнинг айрим кўча ва йўлларида транспорт воситаларининг ҳаракати чекланади, деб хабар бермоқда пойтахт ИИББ.
31 август куни соат 15:00 дан 23:00 га қадар қуйидаги кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракатланиши вақтинча тўхтатилади:
Амир Темур кўчаси – Ислом Каримов кўчасидан Навоий кўчасигача;
Бухоро кўчаси – Тарас Шевченко кўчасидан Амир Темур кўчасигача;
Ислом Каримов кўчаси — Тарас Шевченко кўчасидан Амир Темур кўчасигача;
Матбуотчилар кўчаси – Нуронийлар кўчасидан Амир Темур хиёбонигача;
Истиқлол кўчаси – Зарафшон кўчасидан Истиқбол хиёбонигача;
Олой кўчаси – Шаҳрисабз кўчасидан Истиқлол кўчасигача;
Мустақиллик кўчаси – Шаҳрисабз кўчасидан Амир Темур хиёбонигача;
Маҳтумқули кўчаси — Шаҳрисабз кўчасидан Амир Темур хиёбонигача;
Истиқбол кўчаси — Шаҳрисабз кўчасидан Амир Темур хиёбонигача;
Шунингдек, 1 сентябрь куни Халқлар дўстлиги саройи олдидаги майдонда байрам сайлларининг ўтказилиши муносабати билан соат 14:00 дан қўйидаги кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракатланиши вақтинча чекланади:
• Сеул кўчасининг Бунёдкор кўчасидан Фурқат кўчасигача бўлган қисми
• Бобур кўчасининг Ўрикзор кўчасидан Шаршара кўчасигача бўлган қисми
• Фурқат кўчасининг Шаршара кўчасидан Ислом Каримов кўчасигача бўлган қисми
• Бешёғоч кўчасининг Фурқат кўчасидан Ислом Каримов кўчасигача бўлган қисми
• Каримов кўчасининг Ш.Рашидов кўчасидан Қоратош кўчасигача бўлган қисми
• Афросиёб кўчасининг Ш. Рашидов кўчасидан Ислом Каримов кўчасигача бўлган қисми
• Чилонзор кўчасининг Муқумий кўчасидан Новза кўчасигача бўлган қисми
• Новза кўчасининг Чилонзор кўчасидан Бунёдкор кўчасигача бўлган қисми
Соат 18:00дан эса:
- Байналминал кўчасининг Бунёдкор кўчасидан Муқумий кўчасигача бўлган қисми
- И. Каримов кўчасининг Бешёғоч кўчасидан Шароф Рашидов кўчасигача бўлган қисмида транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади.
Пойтахт аҳолиси ҳамда меҳмонлари учун қўшимча қулайлик яратиш мақсадида шаҳарнинг қатор кўчаларида автотураргоҳлар ташкил этилиб, мушакбозликни томоша қилиш истагида бўлганлар учун махсус автобус қатновлари йўлга қўйилади.
Автотранспорт воситаларини қолдириш мумкин бўлган кўчалар рўйхати билан танишинг:
- Олмазор кўчасининг Навоий кўчасидан И.Каримов кўчасигача бўлган қисмида;
- И.Каримов кўчасининг Олмазор кўчасидан Бешёғоч кўчасигача бўлган қисмида;
- Қоратош кўчасининг Самарқанд дарвоза кўчасидан Бунёдкор кўчасигача бўлган қисмида;
- Братислава кўчасининг Шота Руставели кўчасидан Бобур кўчасигача бўлган қисимда;
- Бобур кўчасининг Шота Руставели кўчасидан Фурқат кўчасигача бўлган қисмида;
- Байналминал кўчасининг Оқтепа майдонидан Бунёдкор кўчасигача бўлган қисмида.
Махсус жамоат транспортлари, яъни автобусларнинг қуйидаги кўчаларда бепул ҳаракати йўлга қўйилади:
- Бобур кўчасининг Шота Руставели кўчасидан Шаршара кўчасигача бўлган қисмида;
- И.Каримов кўчасининг Олмазор кўчасидан Фурқат кўчасигача бўлган қисмида;
- Қоратош кўчасининг Самарқанд дарвоза кўчасидан Бунёдкор кўчасигача бўлган қисмида;
- ҳамда Фурқат кўчасининг Навоий кўчасидан И.Каримов кўчасигача бўлган қисмида.
Шунингдек, мушакбозликни пойтахтдаги 11 та маданият ва истироҳат боғларидан томоша қилиш мумкин бўлади. Булар: Ғафур Ғулом, Абдулла Қодирий, Бобур, Мирзо Улуғбек ва Фурқат номидаги ҳамда «Локомотив-Анҳор», «Ашхобод», «Қуёшча нури», «Боғишамол», «Дўстлик» ва «Грин Парк» боғлари, Тошкент ҳайвонот боғи, шунингдек «МEГА ПЛАНEТ» савдо-кўнгилочар мажмуаси ҳамда Республика Байналмилал маданият маркази олдидаги майдонлар.
Ушбу масканларда 1-4 сентябр кунлари халқ байрам сайллари ҳам ўтказилади.
Global Wealth Databook ва Bloomberg томонидан дунёда аҳолисининг катта қисми миллионерлардан иборат бўлган давлатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон бу рўйхатга киритилмади.
Ўзбекистонлик аралаш яккакураш устаси Саидёқуб Қаҳрамонов таэквондо WT бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, икки карра Олимпия ўйинлари ғолиби Улуғбек Рашитов ҳақида фикр билдирди.
Сиёсатчи таъкидлашича, агар бу ракеталар Россияга ҳужум қилиш учун ишлатилса, Москва буни Германиянинг уруш ҳаракатларида бевосита иштироки деб баҳолайди
Бу ҳақда Трамп NBC News телеканалига берган интервьюсида маълум қилган ва АҚШ, НАТО ҳамда Украина ўртасидаги янги ҳарбий ёрдам келишувининг тафсилотлари билан ўртоқлашган.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.
Шу билан бирга, NDMA келгуси 12 дан 24 соатгача мамлакатнинг катта қисмларига таъсир қилиши кутилаётган кучли ёмғир ва момақалдироқ ҳақида огоҳлантирди.
Россия томонидан Киевга уюштирилаётган ҳужумлар кучайгани сари, Украина пойтахтидан қочаётган фуқаролар сони ҳам ормоқда, деб ёзади Германиянинг NTV нашри.
Эрон расмийлари ушбу ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва журналистлар хавфсизлигига қарши жиноят сифатида баҳоламоқда. Ҳодисалар халқаро ҳамжамият томонидан кескин қораланиши мумкин.