Тошкентда "Lacetti" ва автобус иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Тошкентда "Lacetti" ва автобус иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Жорий йилнинг 18 октябрь куни тонгги соат 06:30 ларда, "4-Автобус саройи" ҳайдовчиси К.Ф "Mersedes-Bens ЛФ" русумли, сарой рақами 31 бўлган автобусни 122-йўналишда Чоштепа кўчаси бўйлаб бошқариб бораётган вақтида, қайрилиб олиш жараёнида "Lacetti" русумли енгил автомобил автобуснинг орқа қисмига келиб урилган.

Тўқнашув натижасида "Lacetti" русумли енгил автомобил ҳайдовчиси тан жароҳати олган ҳамда шифохонага ётқизилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, "Lacetti" русумли енгил автомобил ҳайдовчиси бошқарув вақтида ухлаб қолган. Шу сабабли бошқарувни йўқотиб автобусга урилган.

Ҳозирги кунда мазкур йўл-транспорт ҳодисаси ўрнатилган тартибда Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати инспекторлари томонидан расмийлаштирилган. Шу билан бирга, "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ мутасадди ходимлари томонидан хизмат суриштируви ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!