Бош офиси Италиянинг Рим шаҳрида жойлашган Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси (IFAD) Ўзбекистонда ўз ваколатхонасини очди.
Ўзбекистон жамғармага 2011 йилда аъзо давлат сифатида қўшилган. Мутахассислар ушбу ваколатхонанинг Ўзбекистонда очилиши Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармасининг мамлакатдаги қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш жараёнини қўллаб-қувватлаш борасидаги узоқ муддатли саъй-ҳаракатларида муҳим ютуқ эканини таъкидлади.
Тошкентдаги янги ваколатхонанинг очилишида IFAD президенти Альваро Ларио, мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов иштирок этди. Жаноб Ларио Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармасининг Марказий Осиёдаги илк ваколатхонасини очишда кўрсатган кўмаги учун Ўзбекистон Президенти ҳамда мамлакат ҳукуматига ўз миннатдорлигини изҳор этди.
– Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармасининг Тошкентдаги ваколатхонаси иш бошлаши келгусида соҳада мустаҳкам ҳамкорликдан далолатдир, – дейди IFAD президенти А.Ларио. – IFAD жамғармаси Ўзбекистон ва минтақадаги барқарор ривожланиш жараёнларини қўллаб-қувватлашга тайёр. Ҳукумат ва хусусий сектор билан бўлган шериклигимиз орқали биз иқлим ўзгаришига мослашиш ва қишлоқ ҳудудларининг гуллаб-яшнашига киритиладиган кенг кўламли сармояларни рағбатлантиришимиз мумкин.
Янги ваколатхонанинг очилиши билан IFAD Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги тармоғининг эҳтиёж ва муаммоларини самаралироқ қамраб олиш ва ҳал этиш имкониятига эга бўлади. Ваколатхона минтақанинг бошқа мамлакатлари учун намуна бўлиб, барқарорлик ва инклюзивликка хизмат қиладиган ҳамда иқлим ўзгариши ва атроф-муҳит муҳофазаси масалаларига нисбатан рационал ёндашувни таъминлайдиган барқарор ривожланиш амалиётларининг самаралироқ жорий этилиши учун маҳаллий даражада фаолият юритишнинг муҳимлигини таъкидлайди.
– Ушбу ваколатхонанинг очилиши иккала томоннинг қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш ҳамда деҳқон хўжаликларининг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтиришга бўлган садоқатини намойиш этади, – дейди қишлоқ хўжалиги вазири И.Абдураҳмонов. – Бу ҳамкорлик нафақат Ўзбекистонга фойда келтириши, балки минтақадаги бошқа давлатлар учун ҳам ижобий ўрнак бўлиши мумкин.
IFAD жамғармаси можаролар, иқлим ўзгариши ва инфляция каби глобал ва минтақавий муаммоларга қарамай, Ўзбекистон агротармоғи имкониятларини кенгайтиришга интилмоқда. Жамғарманинг Ўзбекистон билан яқин шериклиги натижасида охирги ўн йилда лойиҳалар портфели сезиларли даражада кенгайиб, Марказий Осиёдаги энг йирик тўпламга айланди. Лойиҳалар қиймати 435,3 миллион АҚШ долларига етиб, 550 минг нафар қишлоқ аҳолиси қамраб олинди.
IFADнинг боғдорчилик ва сут маҳсулотларини ишлаб чиқариш тармоқларидаги таъминот занжирларини қўллаб-қувватлашдаги етакчилиги мазкур йўналишларга хусусий сектор ва ривожланиш соҳасидаги шериклар томонидан сармоя киритишни жадаллаштиришнинг ҳал қилувчи омили бўлди.
Жамғарманинг Ўзбекистон учун мўлжалланган стратегик режаси (2023-2027 йиллар учун) IFADнинг деҳқон хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги диверсификациясига сармоя киритишга нисбатан бўлган новаторлик ёндашувига асосланади. Дастур доирасида Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси ва Ўзбекистон ҳукумати миллий ва халқаро қўшма молиялаштиришни ўз ичига олган қиймати 250 миллион АҚШ долларига тенг бўлган ишчи дастурни амалга ошириш ниятида.
Асрлар давомида давлатлар номлари тарихий воқеалар, маданий хусусиятлар ва миллий идентичлик таъсирида шаклланган. Бироқ турли даврларда кўплаб мамлакатлар расмий номини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилган — бу халқаро ҳужжатлар, музокаралар ва идентификацияда муайян қийинчиликларни келтириб чиқаришига қарамасдан.
Global Wealth Databook ва Bloomberg томонидан дунёда аҳолисининг катта қисми миллионерлардан иборат бўлган давлатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон бу рўйхатга киритилмади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.
Шу билан бирга, NDMA келгуси 12 дан 24 соатгача мамлакатнинг катта қисмларига таъсир қилиши кутилаётган кучли ёмғир ва момақалдироқ ҳақида огоҳлантирди.
Россия томонидан Киевга уюштирилаётган ҳужумлар кучайгани сари, Украина пойтахтидан қочаётган фуқаролар сони ҳам ормоқда, деб ёзади Германиянинг NTV нашри.
Эрон расмийлари ушбу ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва журналистлар хавфсизлигига қарши жиноят сифатида баҳоламоқда. Ҳодисалар халқаро ҳамжамият томонидан кескин қораланиши мумкин.
Шовот тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходими ҳам ўзганинг ишончига кириб, ички ишлар органларидаги танишлари орқали унга ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришини айтиб, эвазига 1400 АҚШ доллари ва 1 млн 300 минг сўм олганлик ҳолати ҳужжатлаштирилди.