Тошкент шаҳри. Олмазор тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан вояга етмаган 17 ёшли Абдулазиз Ж.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “в” банди (Безорилик, яъни совуқ қуролни намойиш қилиб, уни қўллаб) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.
Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, 2021 йилнинг 04 апрель куни соат 19:00 ларда Абдулазиз Ж., Олмазор тумани Беруний кўчасида жойлашган жамоат жойи ҳисобланган “Mir Cinema” дўкони олдида бўла туриб, шу ерда бўлган вояга етмаган 17 ёшли Султонхўжа А., билан ҳеч бир сабабсиз жанжаллашиб, ёнида бўлган ошхона пичоғи билан баданининг турли жойларига уриб тан жароҳат етказган.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Александр Лукашенкога оид иш Халқаро жиноят судида дастлабки босқичда кўриб чиқилмоқда. Палата таркибига уч нафар судья кирган бўлиб, уларнинг барчаси аёллардир.
Швеция пойтахти Стокголм шаҳри марказидаги “Зайд ибн Султон ал-Наҳайён” масжид-мажмуасида Ўзбекистон делегацияси ва Швеция диний пешволари ўртасида самимий мулоқот бўлиб ўтди.
Агентликнинг хабар беришича, АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши уруши бошланганидан бери Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) разведкаси 103 нафар “Америка-сионистик режис ёлланма аскарини” ҳибсга олган.
Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги туркий дунё нашриётчилик соҳасини ягона майдонда бирлаштириш мақсадида 27–29 март кунлари Анқарада “Туркий дунё ноширлик конгресси”ни ўтказмоқда.