Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан Тошкент вилояти Aнгрен шаҳридаги 42-умумтаълим мактабига 100 дона Қизил китоб топширилди.
Маълумот учун, бу Қизил китоблар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Aзиз Aбдуҳакимов ташаббуси билан мактаб ўқувчилари учун қайта нашр этилган.
Таъкидлаш жоизки, Европа Иттифоқи мамлакатлари, халқаро ташкилотлар вакиллари, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон вакилларидан иборат делегация БМТТД ва ЙХҲТ лойиҳалари, шунингдек, собиқ уран конларини рекултивация қилиш ишлари билан танишиш мақсадида Aнгренга ташриф буюрганди. Ташриф доирасида Экология вазири ўринбосари Жусипбек Казбеков иштирокида 42-умумтаълим мактабида китоблар тақдимоти бўлиб ўтди.
Республикамиз умумтаълим мактабларида тарқатилаётган Қизил китобларнинг тиражи жами 40 минг нусхани ташкил этади. Хусусан, айни пайтда Хоразм вилоятида 2000, Сирдарё вилоятида 1250, Жиззах вилоятида 205, Навоий вилоятида 1400, Қашқадарё вилоятида 4000 ва Тошкент вилоятида 100 та китоблар мактаб ўқувчиларига етказиб берилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ хориж давлатлари ва халқаро ташкилотлар вакилларининг Тошкент вилоятидаги собиқ уран қазиб олиш объектларининг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишиш мақсадида Aнгренга ташриф буюргани ҳақида хабар берилганди.
"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".
Федерация Кенгашининг конституциявий қонунчилик ва давлат қурилиши қўмитаси раиси Андрей Клишас ҳуқуқий жиҳатдан Совет Иттифоқи энди мавжуд эмаслигини таъкидлади.
АҚШнинг Украина масалалари бўйича махсус вакили Кит Келлог Қўшма Штатлар Украинадаги можарони тинч йўл билан ҳал этиш учун 22 банддан иборат режа ишлаб чиққанини маълум қилди.
Мақолада қайд этилишича, 2023 ва 2024 йилларда Patriot тизимлари Россиянинг баллистик ракеталарини тутиб қолишда нисбатан самарали бўлган. Аммо 2025 йил май ойи охиридан бошлаб Украина бундай ракеталарни уриб туширишда қийинчиликларга дуч кела бошлаган.
Таҳлилчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, бу режани амалга ошириш - деярли бутун Украинани босиб олиш учун 91 йил ва Россия аҳолисининг учдан бир қисмигача талаб этилади.
Украина Ташқи разведка хизмати Россиянинг 20 та заводи ҳақида ишончли маълумотларга эга. 2024-2025 йиллар мобайнида Россия ва Хитой ўртасида авиация соҳасидаги ҳамкорликнинг камида 5 та ҳолати қайд этилган.
Украина Фавқулодда ҳолатлар давлат хизмати маълумотларига кўра, Хмелницкий вилоятида тўрт киши ҳалок бўлгани ва беш киши яралангани ҳақида хабар берилган.
Истанбулда ўтказилган Украина ва Россия делегациялари ўртасидаги музокаралар пайтида тўрт тилда таржима ташкил этилди, бу эса томонларга самарали ахборот алмашиш имкониятини яратди.
Ғазо ҳукуматининг Оммавий ахборот воситалари бошқармаси анклавда озиқ-овқат етишмаслиги туфайли ҳомиладор аёлларда 300 та ҳомила тушиши ҳолатини қайд этди.
Қайд этилишича, ҳозирда Россия қўшинлари Беловод ва Локни шаҳарларига босимни давом эттирмоқда, у ерда шиддатли жанглар кетмоқда. Мақсад - "буфер зона" яратиш.
АҚШ Ҳарбий разведка бошқармасининг (DIA) "2025 йилгача глобал таҳдидларни баҳолаш" йиллик ҳисоботига кўра, Москва Украинага қарши урушда ўз мақсадларига эришишни давом эттирмоқда.
Украина Қуролли кучлари маълумотига кўра, 24 майга ўтар кечаси Россия Украинага 250 та дрон ва 14 та “Искандер-М” баллистик ракетаси билан ҳужум қилган.
Унга биринчи ёрдам кўрсатилиб, вақтинча сақлаш учун вилоят кинология марказига олиб келинган ҳамда алоҳида парваришга олиниб, тиббий кўрикдан ўтказилган.
Таъкидлаш лозимки, гуруҳ етакчиси ва аъзоларининг 4 нафари муқаддам содир этган жиноятлари учун умрининг маълум бир қисмини панжара ортида ўтказган бўлсаларда, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқаришмаган.