Тошкент шаҳридан тарихий кўза топилди

Тошкент шаҳридан тарихий кўза топилди

Тошкент шаҳри Яшнобод туманидан тарихий кўза топилди. Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, Тошкент шаҳар прокуратураси ва шаҳар маданий мерос бошқармаси ходимлари томонидан пойтахтдаги маданий мерос объектларини мониторинг қилиш жараёнида тарихий кўза топилганини маълум қилган. Тошкент вилоятидан (Қибрай туманининг бир қисми) Тошкент шаҳрига (Яшнобод туманига) ўтган қисмида жойлашган “Тўқай тепа” археологик ёдгорлигидан топилган.

Кўза ўлчамлари: баландлиги 80 см, диаметри 188 см бўлиб, яхши ҳолатда сақланган.

Топилма белгиланган тартибда расмийлаштирилиб, Ўзбекистон давлат тарихи музейига топширилди. Ҳозирда музей илмий ходимлари томонидан ушбу тарихий топилманинг ясалган даври аниқланмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!