Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT) 2018 йил 19-20 июль кунлари бўлиб ўтадиган кириш имтиҳонларини онлайн режимда томоша қилишни истаганлар учун имконият яратади.
Эслатиб ўтамиз, IUT учинчи маротаба кетма-кет кириш имтиҳонларининг шаффофлиги ва ошкоралигини таъминлаш учун IUT махсус саҳифада ва университетнинг “Facebook”даги расмий саҳифаси орқали жамоатчилик учун онлайн режимда намойиш этишни ташкил қилмоқда.
IUT онлайн режимда жамоатчиликка кириш имтиҳонларини кузатиш имкониятини берган Ўзбекистондаги биринчи университетлардан ҳисобланади.
Ҳар бир хоҳловчи live.inha.uz саҳифаси орқали кириш имтиҳонларини кузатишлари мумкин. Кириш имтиҳонлари ўтказиладиган “Ўзкўргазмасавдо” залида веб-камералар ўрнатилган бўлиб, улар барча имтиҳонларни онлайн режимда намойиш этади.
Саҳифа TAS-IX ҳудудида жойлашган бўлиб, у видео оқимини юклаб олишнинг юқори тезлигини таъминлайди. Интернет-провайдерларнинг кўпчилиги TAS-IX га пул олмасликларини инобатга олсак, фойдаланувчилар пулларини тежашади.
Шунингдек, IUT “Facebook”даги ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси орқали кириш имтиҳонларини онлайн режимда намойиш этади.
Шуни таъкидлаш керакки, IUT маъмурияти кириш имтиҳонлари жараёнининг очиқлиги ва ошкоралигига ишонч ҳосил қилишлари учун оммавий ахборот воситалари вакилларини таклиф қилди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.