Тошкент шаҳри ва вилоятида 189 кишида коронавирус аниқланди

Тошкент шаҳри ва вилоятида 189 кишида  коронавирус аниқланди

🔺2020 йил 12 август соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 32 654 (+189) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 162 нафари Тошкент шаҳрида, 27 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор, яъни Шайхонтоҳур туманида яшаган 60 ёшли М.М. (эркак) вафот этди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун юртимизда 1 569 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, жами соғайганлар сони 25 659 нафарга (78 фоиз) етди.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 6 784 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!