Тошкент шаҳар ҳокимлиги хайрия қилаётганларни огоҳлантирди: "Пластик карталарга пул ташламанг"

Тошкент шаҳар ҳокимлиги хайрия қилаётганларни огоҳлантирди: "Пластик карталарга пул ташламанг"

Тошкент шаҳар ҳокимлиги юртдошларимиз ва волонтёрларга мурожаат қилди.

Ҳурматли тошкентликлар ва кўнгиллилар!

Сирдарё вилоятида рўй берган фалокат халқимизнинг бирдамлигини, унинг саховати, раҳм-шафқати, ёрдамга доимо тайёрлигини яққол намоён этди.

Бугун, пойтахтимизнинг сахий фуқаролари ва меҳмонлари томонидан тўпланган инсонпарварлик ёрдамининг биринчи карвони Тошкентдан қўшни вилоятга, юк машиналарида йўл олди.

Бироқ асосий тамойил – зарар келтирмаслик ҳақида унутиш мумкин эмас.

Коронавирусга қарши курашиш даврида карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда, ҳаракат қилиш жуда муҳим.

Кўнгиллиларнинг ташаббусини қўллаган ҳолда, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва ИИББ  Сардоба сув омборида рўй берган тўғон ёрилиши натижасида талофат кўрганлар учун марказлашган инсонпарварлик ёрдамини тўплаш марказини ташкил қилди.

Ҳар куни савоб килиш истаги бор ҳар бир инсон кийим-кечак, буюмлар, озиқ-овқат маҳсулотларини “Наврўз” ресторани ёнидаги автотураргоҳга (мўлжал – “Халқлар дўстлиги” саройи) қуйидаги тартиб асосийда келтириши мумкин:

- соат 7:00 дан 10:00 гача ва 17:00 дан 20:00 гача истаги бор барча фуқаролар ўз автомобилларида;

- соат 10:00 дан 20:00 гача – махсус стикерларга эга автомобилларда.

Бу ердан сиз томонингиздан етказилган ёрдам, махсус ажратилган автобусларда (юк машиналарида), барча санитария-эпидемиология меъёрларига риоя қилган ҳолда Сирдарё вилоятига жўнатилади.

Сиздан илтимос, тушунмовчиликлар, фирибгарлик ҳолатлари рўй бермаслиги учун пул маблағларини йиғиб ҳисоб рақамлари ёки банк карталарига жўнатманг.

Талофат кўрган Сирдарё вилоят аҳолисига ёрдам кўрсатиш ҳисоб рақами қўшимча тарзда эълон қилинади.

☎️Маълумотлар учун телефон: +99871 239 17 28


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!