Тошкент—Нукус—Тошкент йўналишидаги авиақатнов бекор қилинди
Uzbekistan Airways’нинг 3 июль куни режалаштирилган HY017/HY018 Тошкент—Нукус—Тошкент йўналишидаги қатнови бекор қилинди. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизматига хабар берди.
Қайд этилишича, бекор бўлган авиапарвозлар йўловчилари 4 июль куни шу йўналишдаги HY011/ HY012 рейслари билан ўз манзилларига етказилади.
«Келтирилган ноқулайликлар учун йўловчилар ва уларни кутиб олувчилардан узр сўраймиз. Тўғри тушунишингизга умид қиламиз», — дейилади авиакомпания хабарида.
Шу куни Нукус—Бейнеу—Нукус йўналишида қатновчи халқаро йўловчи поездининг битта рейси бекор қилинганди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).