Тошкент метрополитенида Face Pay тизими синовдан ўтказилмоқда. Бу ҳақда “Ўзбекистон 24” кўрсатувида маълум қилинди.
Маълум қилинишича, Face Pay технологияси дастлаб “Буюк Ипак йўли” бекатида синовдан ўтказилмоқда.
“Метро фойдаланувчиси ўз юзини сканерлаши ва уни транспорт ёки банк картаси маълумотлари билан бирга маълумотлар базасига киритиши керак бўлади. Шундан сўнг йўловчи шунчаки валидаторга қараб йўл ҳақини тўлаши мумкин”, - дейилади ATTO компанияси хабарида.
Таъкидланишича, жамоат транспортида UZCARD, HUMO, VISA, MasterCard, UPI, MIR контактсиз банк карталари орқали тўлов амалга ошириш тизими жорий этилган.
2022 йилда Самарқанд, Бухоро, Хоразм, Андижон, Фарғона ва Наманганда йўл ҳақини йиғишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этишни режалаштирилмоқда.
Москвада 15 октябрдан метронинг барча бекатларида Face Pay тизими ишга туширилганди. Шу тариқа Москва бу тизим бунчалик кенг кўламда ишга тушган дунёдаги биринчи шаҳар бўлган. Чунки Москва метроси 240 дан зиёд бекатдан иборат.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.