Жорий йилнинг 7 август куни Банклараро миллий процессинг маркази Тошкент метрополитени ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки билан ҳамкорликда метрода йўл ҳақини HUMO карталари орқали тўлаш тартибини тажриба тариқасида ишга туширди.
2019 йил 7 август, Тошкент шаҳри – Банклараро миллий процессинг маркази (БМПМ) метрода йўл ҳақини HUMO карталари орқали контактсиз тарзда тўлаш бўйича тажриба лойиҳасини бошлаб юборди. Йўл ҳақини контактсиз тарзда тўлаш БМПМ, Тошкент метрополитени ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ҳамкорлигидаги саъй-ҳаракатлари орқали жорий этилди.
Йўл ҳақини HUMO банк картаси орқали контактсиз тарзда тўлаш учун турникет Чилонзор йўлининг “Халқлар дўстлиги” метро бекатида ўрнатилди. Айни пайтда у тажриба тариқасида ишламоқда. Тўловни ушбу усул билан “Плати картой HUMO. HUMO kartasi bilan to’lang” махсус табличка ўрнатилган турникет орқали, картани ўқиш мосламасига қўйган ҳолда амалга ошириш мумкин
“Ушбу ижобий тажриба август ойи якунига қадар бизга йўл ҳақини контактсиз тарзда тўлаш тартибини пойтахт метрополитенининг барча бекатларида жорий этиш имконини яратиб беради, деб умид қилиб қоламиз. Контактсиз тарзда тўлов имконини халқаро тўлов тизимлари карталари фойдаланувчилари учун ҳам жорий этиш келгусидаги режаларимиздан ўрин олган”, – дейди БМПМ директори Шуҳратбек Қурбонов.
Йўл ҳақини HUMO банк картаси орқали тўлаган ҳолда йўл жетонларини харид қилиш, зарур суммани қидириш ва қайтимни кутиш учун вақт сарфланмайди. Янги технология тиғиз пайтларда энг талабгор бекатларда янада самаралидир. Бундай шароитларда йўловчи кассада жетон харид қилиш ўрнига йўл ҳақини турникет орқали контактсиз тарзда тўлашни танлаган ҳолда кунига 8 дақиқагача вақт тежайди.
Контактсиз тўловлардан фойдаланган ҳолда метрода бир марта юриш қиймати жетон қийматига тенг. Йўл ҳақини турникет орқали тўлаш метрополитен хизматларидан кам фойдаланадиган йўловчилар учун ҳам қулай.
Global Wealth Databook ва Bloomberg томонидан дунёда аҳолисининг катта қисми миллионерлардан иборат бўлган давлатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон бу рўйхатга киритилмади.
Бу ҳақда Трамп NBC News телеканалига берган интервьюсида маълум қилган ва АҚШ, НАТО ҳамда Украина ўртасидаги янги ҳарбий ёрдам келишувининг тафсилотлари билан ўртоқлашган.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади