Тошкент марказида маъмурий бинони реконструкция қилиш ва автотураргоҳ қуришга 431,5 млрд сўм сарфланади

A A A
Тошкент марказида маъмурий бинони реконструкция қилиш ва автотураргоҳ қуришга 431,5 млрд сўм сарфланади

Тошкентнинг Шароф Рашидов кўчасидаги (Мустақиллик майдони ёнида) маъмурий бино реконструкцияси ва фаввора остига автотураргоҳ қурилишига 431,5 млрд сўм сарфланиши мумкин. Пудратчи сифатида акционерлари орасида қурилиш вазирининг ўғли ва рафиқаси бўлган «12-трест» танланмоқда.

Тошкентнинг Юнусобод тумани Шароф Рашидов кўчаси 5-уйда жойлашган маъмурий бинони реконструкция қилиш ҳамда фаввора остига автотураргоҳ қуришга 431,5 млрд сўм (Ўзбекистон Марказий банкининг 12 апрелдаги курси бўйича тахминан 41,1 млн доллар) сарфланиши мумкин. «Газета.uz» давлат харидлари порталида эълон қилинган бу ҳақдаги маълумотларга эътибор қаратди.

Портал маълумотларига кўра, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси 2019 йил 9 июлда «12-трест» АЖ билан шартнома тузган. Ўша вақтда шартнома қиймати 207,82 млрд сўм деб белгиланган. Лойиҳани 2020 йил 31 декабргача якунлаш, уни амалга оширишни тўлиқ давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириш режалаштирилган эди.

Тошкент марказида маъмурий бинони реконструкция қилиш ва автотураргоҳ қуришга 431,5 млрд сўм сарфланади

Автотураргоҳ қурилиши режалаштирилаётган фаввора. Бир пайтлар у Тошкентдаги энг баланд ва энг машҳур фаввора бўлган. Сўнгги йилларда у қурилиш ишлари туфайли девор билан ўраб қўйилган.

 29 март куни томонлар қўшимча битим имзолаган, унга кўра амалга оширилиши мўлжалланган ишларнинг қиймати 431,52 млрд сўмгача кўтарилди.

Бундан ташқари, мавжуд маълумотларга кўра, буюртмачи икки йил ичида 113,6 миллиард сўмни молиялаштирган: 2019 йилда — Молия вазирлигининг 18,5 млрд сўм ва бюджет маблағлари ҳисобидан 42,8 млрд сўм, 2020 йилда — 46,2 млрд ўм давлат бюджетидан.

2021 йилда 97,89 млрд сўмни, қолган 204,4 млрд сўмни эса маблағ ажратилиши билан молиялаштириш режалаштирилган.

Тошкент марказида маъмурий бинони реконструкция қилиш ва автотураргоҳ қуришга 431,5 млрд сўм сарфланади

2GIS хизмати харитасида Шараф Рашидов шоҳ кўчасидаги 5-уй сифатида Мустақиллик майдонидаги Эзгулик аркаси билан Вазирлар Маҳкамаси биноси ўртасида жойлашган 14-қаватли маъмурий бино кўрсатилган. Илгари унда Молия вазирлиги, Халқ таълими ва Маданият вазирликлари жойлашган эди.

Ушбу бинода қайси идора ёки вазирлик жойлаштирилиши ҳозирча маълум эмас. Давлат харидлари порталида жойлаштирилган ҳужжатларга кўра, реконструкция қилишни лойиҳалаштириш учун Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 апрелдаги 307−12-сонли «Ўзбекистон Республикаси президенти Давлат хавфсизлик хизмати моддий-техник базасини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори (ҳужжат очиқ манбаларда мавжуд эмас) асос қилиб кўрсатилган.

«12-трест» компанияси ҳақида

Тошкент марказида маъмурий бинони реконструкция қилиш ва автотураргоҳ қуришга 431,5 млрд сўм сарфланади

Тошкент марказида маъмурий бинони реконструкция қилиш ва автотураргоҳ қуришга 431,5 млрд сўм сарфланади

Манбалар: КТЯДР ва ИДХЯП.

Корхона ва ташкилотларнинг ягона давлат реестри (КТЯДР) маълумотларига кўра, «12-трест» компанияси 1994 йил 7 декабрда рўйхатга олинган. Асосий фаолият тури — нотурар бинолар қурилиши. Раҳбар сифатида Фаҳриддин Назиров кўрсатилган. Акционерлар орасида Тошкент ҳокимлиги (51,1%), Муаззам Саидахматовна Закирова (19,1%), Жасур Батирович Закиров (14,1%), Мухаё Октябревна Закирова (13,1%) ва яна 12 киши (2,6%) бор.

«Газета.uz»даги маълумотларга кўра, Жасур Зокиров ва Мухаё Закирова қурилиш вазири Ботир Зокировнинг ўғли ва рафиқаси. Унинг ўзи ҳам илгари «12-трест» акциядорлари рўйхатига 2019 йил июль ойида киритилган (ўша вақтда у қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари, 1996−2011 йилларда — «12-трест» бошқарув кенгаши раиси сифатида ишлаган).

 

Компаниянинг тарихи 1979 йилга бориб тақалади, «Главташкентстрой» буйруғи билан жамоат ишларини бажариш учун 12-сонли қурилиш трести ташкил этилган. 1994 йилда трест «Трест-12» ОАЖ этиб қайта ташкил этилган, 2000 йилда эса у мустақил юридик шахсга айланди. 2017 йилда у МЧЖга, 2018 йилда эса яна ОАЖга айлантирилди.

Spot.uz хабарига кўра, 2018 йил июль ойида «12-трест» таркибига умумий ишчилари сони 3275 нафарни ташкил этган 10 та ихтисослаштирилган таркибий бўлинма кирди. Сўнгги 10 йил ичида бажарилган ишлар ҳажми 800 миллион доллардан ошди.

«12-трест» компанияси Вазирлар Маҳкамаси биносини (2001), Сенат маъмурияти биносини (2004), Молия вазирлиги биноларини (2005), Сингапур менежментни ривожлантириш институтини (2008), Бунёдкор стадиони (2012), HYATT Regency меҳмонхонаси (2016) ва бошқалар (компания веб-сайтида 2017 йилгача бўлган лойиҳалар рўйхати) реконструкцияси билан шуғулланган. Барчаси бўлиб, компания 225 дан ортиқ лойиҳани амалга оширганлиги ҳақида хабар берилган.

Сўнгги лойиҳалар қаторида бош пудратчи томонидан тендерсиз танланган Ислом цивилизацияси маркази қурилишини ҳам кўрсатиш мумкин. Лойиҳанинг 2020 йил октябрь ойидаги қиймати 988,2 миллиард сўмга баҳоланган (жумладан тадбиркор Алишер Усмонов ҳисобидан молиялаштирилмоқда).


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Гўзаллик маликаси 9 ойга қамалди

Бу ҳақда Need To Know (NTK) нашри хабар бермоқда.

АҚШ Украинада абадий уруш ўтказиш истагини эълон қилди

Бу ҳақда профессор Питер Кузник РИА Новости агентлигига берган интервьюсида маълум қилди .

"Сизлар бизга террорчи, биз эса сизларга сув берамиз"

Бу ҳақда Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Субраманям Жайшанкар Нью-Деҳлида бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.

Эстония ва Россия ўртасида жанг чиқишига сал қолди

Эстония ҳарбий-денгиз кучлари ва НАТО авиацияси Болтиқ денгизида Россия портига йўл олган Габон байроғи остидаги нефть танкерини қўлга олишга уриниш қилди. Воқеа Фин қўлтиғи сувларида юз берди.

Хотира ва қадрлаш кунида Ўзбекистон байроғи билан чиққан ёшлар руспарастлар қаршилигига учради

Ҳатто айримлар бу ҳаракатни USAID ёки “Миллий тикланиш” партияси раҳбари раҳбари Алишер Қодиров билан боғлашга уринишган.

Россия Украинани виждонсизларча ўққа тутмоқда

20 дан ортиқ "Шаҳед" дронлари Украинага учиб кирди, улар аллақачон Чернигов ва Суми вилоятларида бўлиб, Киев томон ҳаракатланмоқда.

Германия Россияга таҳдид қилмоқда

Бу ҳақда Германия ҳукумати вакили Штефан Корнелиус маълум қилди, деб ёзади Berliner Zeitung газетаси.

170 минг доллар пора билан қўлга тушган судья борасида расмий баёнот берилди

Тергов сири ва айбсизлик презумпцияси талабларидан келиб чиқиб, бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди.

Россия Украинада янги ҳужумни бошлади

Россия музокараларни манипуляция воситаси сифатида қўлламоқда, тинчликка жиддий интилиш кўрсатмаяпти.

Шомуродов "Рома"нинг "Аталанта"га қарши ўйинини асосий таркибда бошлайди

Италия А Сериясининг 36-турида "Аталанта" ўз майдонида "Рома"ни қабул қилади.

Техас кўлида 2 метрлик маҳлуқ қўлга тушди, бу жаҳон рекорди бўлиши мумкин

Техасда балиқ овлаш бўйича жаҳон рекордчиси қайтиб келди ва ўз ҳаётидаги энг қийин овда кўлнинг лойқа сувлари остида яна бир ажойиб воқеани яратди.

Инглиз манбаси: Ҳусанов Гвардиола билан тортишиб қолди

Бу ҳақда Х ижтимоий тармоғидаги Real Talk Manchester City аккаунти хабар берди.

Андижон ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов жиноят содир этгани ҳақида хабарлар тарқалди

Хабарларда ҳолат вояга етмаган шахсга нисбатан қилингани айтилган.

Қозоғистон Россия билан урушга тайёргарлик кўрмоқдами ёки бу шунчаки ички чорами?

Қозоғистон Россия билан уруш ҳақида гапирди.

Ҳоким ўринбосари ўзини ёқиб юбордими?

Ижтимоий тармоқларда Яккабоғ тумани ҳокими ўринбосари ўзини ёқиб юборгани ҳақида хабар тарқалди.

Истанбулдаги музокарада Россия Украинага бешта шарт қўйди

Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.

"Искандар" яратувчиларидан бири ҳалок бўлди

Москва вилоятидаги Коломна шаҳрида "Искандер" тезкор-тактик ракета комплексини яратишда қатнашган муҳандислардан бири - 74 ёшли Владимир Недошивин маиший можарода вафот этди.

Муваффақиятсиз музокаралар — янги қуроллар билан уруш даҳшатлироқ бўлиши мумкин: Медведев огоҳлантирди

Медведев Россия ва Украина ўртасидаги музокаралар муваффақиятсиз бўлган тақдирда "янги қуроллар" билан янада даҳшатлироқ уруш ҳақида гапирди.

Туркия музокараларни қандай қилиб боши берк кўчадан олиб чиқди

Россия Украинадан тўрт вилоят ҳудудидан қўшинларини олиб чиқиб кетишни талаб қилганидан сўнг, музокаралар боши берк кўчага кириб қолгандек кўринарди.

Истанбул музокаралари нега самара бермади? Испан нашри Зеленскийни айблаяпти

Украина делегацияси Владимир Зеленскийнинг учрашув олдидан ўзини тутиши туфайли Истанбулдаги музокараларда муваффақиятсизликка учради.

ID ҳозирча вазиятга изоҳ бермади.

Ханс-Дитер Флик "Барселона" билан янги меҳнат шартномасини 2027 йилгача имзолайди. Бу ҳақда "кўк-анорранглилар" президенти Жоан Лапорта маълум қилди.

Ғазодаги ҳужумда бир кечада 100 дан ортиқ одам ҳалок бўлди

ID ҳозирча вазиятга изоҳ бермади.

Сомалида ҳарбий хизматчиларнинг портлаши оқибатида камида 11 киши ҳалок бўлди

“Репорт” хабар беришича , бу ҳақда СМС Сомали телеканали Ҳ ижтимоий тармоғида маълум қилди .

Мадриднинг асосий аеропортини 500 га яқин уйсизлар эгаллаб олган

Испаниянинг Мадрид шаҳридаги асосий аеропортда яшовчи уйсизлар сони 500 нафарга етди.

Макрон: Ғазодаги вазият инсонпарварликка зид

Франсия президенти Эммануел Макрон Ғазо секторидаги гуманитар ҳолатни «инсонпарварликка зид» деб баҳолади.

Путин кўпроқ Украина ҳудудларини эгаллаб олишга қодир эканлигига ишонади, аммо Трампни қаттиқ асабийлаштиришни истамайди - CNN

Нашрнинг ёзишича, Москва ҳозирда Истанбулдаги музокараларнинг энг кам натижасига ҳам рози бўлиши мумкин. Чунки Россиянинг ҳозирги тактикаси АҚШни ҳаддан ташқари ғазаблантирмаслик учун тинчлик жараёнига тайёрлигини кўрсатишдан иборат.

Америка қамоқхонасидан 10 нафар маҳбус ҳожатхона тешигидан қочиб кетди - Reuters

Қочқинлар кетишдан олдин деворга табассум белгисини чизиб, "Биз айбдор эмасмиз" ва "Бу жуда осон бўлди, лол" деган хабарларни қолдиришга улгурди.

Favqulodda ҳолатларда нима қилиш керак?

Муҳим телефон рақамлари маълум қилинди.

FT: Путин АҚШ, Европа ва Украина тайёрлаган 22 банддан иборат сулҳ режасини ҳатто кўриб чиқишни ҳам истамади

Нашр манбаларига кўра, ушбу 22 банддан иборат режа Украина ва АҚШ амалдорлари ўртасидаги телефон суҳбатида батафсил муҳокама қилинган.

Россия Истанбул музокараларида Харкив ва Сумини босиб олиш билан таҳдид қилган — The Economist

Нашр мухбири маълумот беришича, Истанбулдаги музокараларда Россия делегацияси, жумладан Владимир Мединский, Украина томонига Харкив ва Суми областларини босиб олиш билан таҳдид қилган.

АҚШ Европа қитъасидан қисман қўшин чиқариш масаласини муҳокама қилади

АҚШ 2025 йил охирига қадар Европа қитъасидаги ҳарбий контингентини қисқартириш бўйича музокараларни бошлайди. Бу ҳақда НАТОдаги АҚШ доимий вакили Мэттю Уитакер маълум қилди.

Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади

Уларни калтаклаган 3 нафар ўқувчи ҳибсга олинган.

Жабалия вайроналари остидан инграган овозлар эшитилмоқда

Жабалиядаги гувоҳлар вайроналар остидан ҳамон фарёдлар эшитилаётганини айтмоқда.

Қўқон шаҳрида содир бўлган ҳолат юзасидан маълумот

Дастлабки маълумотларга кўра 7 нафар фуқаро шифохонага мурожаат қилган. Тиббий кўрикдан ўтказилиб, аҳволлари яхши бўлганлиги боис уйига рухсат берилган.

Мединский: "ҳеч қачон русларни алдашга ва улардан бирор нарса ўғирлашга уринманг"

Мединский музокараларнинг биринчи куни ҳақида Бисмаркка нотўғри нисбат берилган иқтибослар билан сўзлади.

Албания бош вазири Италия бош вазири Жоржа Мелонини қизиқарли тарзда кутиб олди

Албания бош вазири Эди Рама Италия бош вазири Жоржа Мелонини қизиқарли тарзда кутиб олди.

Трампнинг триллион долларлик ташрифи: Яқин Шарқдаги тарихий сармоялар!

АҚШ президенти Доналд Трамп Саудия Арабистони, Қатар ва Бирлашган Араб Амирликларига (БАА) қилган ташрифлари натижасида Америка иқтисодиётига 12-13 триллион доллар миқдорида сармоя киритиш бўйича келишувларга эришилганини маълум қилди.

Россия ҳарбийлари журналистлар қўним топган меҳмонхоналарни қасддан ўққа тутмоқда

Нодавлат ташкилот ҳисоботига биноан, 2022 йил 24 февралдан буён Россия қуролли кучлари Украинанинг 25 та меҳмонхонасига 31 марта ҳужум қилган. Ушбу меҳмонхоналар асосан фронт чизиғига яқин ҳудудларда - Харков, Донетск, Днепропетровск, Одесса ва Киевда жойлашган.

Истанбулда тинчликка янги қадам: Россия ва Украина 1000 киши алмашиши бўйича келишди!

Туркия ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан Истанбулда бўлиб ўтган Россия ва Украина делегациялари учрашуви натижалари ҳақида гапирди.

Исроил армияси Тулкарем ва Нур Шамс қочқинлар лагерларига ҳужумларини давом эттирмоқда

Wafa ахборот агентлиги хабар қилишича, Исроил армияси босиб олинган Ғарбий Қирғоқ шимолидаги Тулкарем ва Нур Шамс қочқинлар лагерларида рейдлар ўтказиш, биноларни бузиш ва аҳолини кўчириш амалиётларини давом эттирмоқда.

Бухорода йўлдан ўтаётган аёл экскаватор босиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди

Аёл йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган бўлган.

Кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдоси фош этилди

Сотувчи М.О. фуқаро Р.М.га кучли таъсир қилувчи дори воситасини шифокор рецептисиз сотган вақтида ушланиб, ундан 13 турдаги дори воситалари ва тиббий буюмлар ашёвий далил сифатида олинган.

Тошкентдаги ёнғин қарийб 3 соатда бартараф этилди

Ёнғин тўғрисида хабар 23:58 да келиб тушган бўлиб, ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига 00:03 да етиб борган

Андижонда вояга етмаган бола Spark ҳайдаб, ЙТҲга учради

Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда

Барселонада автомобиль футбол мухлислари устига ҳайдалди

Бу ҳақда BBC хабар берди.

Фаластинлик қочқинлар сони 7 миллионга етди

Президент Маҳмуд Аббос таъкидлашича, мамлакат ичкариси ва ташқарисидаги фаластинлик қочқинлар сони 7 миллион кишига етди. Бу ҳақда WAFA агентлиги хабар берди.

Трампнинг "Мега келишуви": Яқин Шарқ учун янги тартиб

Бу ҳақда Israel Hayom юқори мартабали манбага таяниб ёзади.

Берлиндаги Фаластин тарафдорлари намойишида 10 нафар полициячи яраланди

Бу ҳақда Билд нашри хабар берди .

ФҚБнинг собиқ раҳбари Трампга таҳдид солаётган пайтда қўлга олинди

Бу ҳақда Миллий хавфсизлик департаменти раҳбари Кристи Ноэм Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.

Англия жанубидаги тарихий автомобиль ишлаб чиқариш маркази ёниб кетди

Бу ҳақда “Репорт ” хабар бермоқда Ойна маҳаллий ҳокимият органларига таяниб.

Ғазодаги қурбонлар сони 53 мингдан ошди

2023 йил 7 октябрда Исроил ҳарбий тажовузи бошланганидан буён Ғазо секторида ҳалок бўлганлар сони 53 010 нафарга етди. Бу ҳақда чоршанба куни Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди, деб ёзади Anadolu.

"Уларнинг вазифаси - Москвадан вовуллаш": Украина Ташқи ишлар вазирлиги Лавров ва Захарованинг баёнотларига муносабат билдирди

ТИВ матбуот котиби Георгий Тихий шундай деди: Путин Зеленский билан Истанбулда учрашиш ва урушни тўхтатиш бўйича жиддий музокара ўтказиш ўрнига, Россиядан фақат шахсий ҳақоратлар эшитилмоқда.

Россиянинг нефт экспортидан тушуми апрель ойида кескин камайди — ХЭА

Март ойига нисбатан тушум 1,13 млрд долларга камайган. Бу экспорт ҳажми ёки нархдаги пасайиш билан боғлиқ бўлиши мумкин.

“Россия нефти қўлга тушмасдан ўтмоқда” — ЕИ тан олади: ресурс етишмайди

Европа Иттифоқи Ҳарбий қўмитаси раҳбари Роберт Бригер маълум қилишича, ҳозирда Европа Иттифоқида Россия нефтини ташиётган танкерларни ушлаб қолиш операциясини бошлаш учун етарли ресурслар мавжуд эмас.

ЖСТ раҳбари: Глобал савдо инқироздадир

Қўшма Штатлар ва бошқа мамлакатлар ўртасидаги икки томонлама тариф келишувлари адолатли савдонинг асосий тамойилини бузиши мумкин.

Ўзбекистон Россияда Топ-10 севимли саёҳат йўналишига кирди

Бу ҳақда Россия туроператорлари ассоциацияси директори Майя Ломидзе “Марказий Осиёга Uzbekistan Airways қанотларида” биринчи йиллик форумида айтиб ўтди.

Зеленский: Украина оккупация қилинган ҳудудларни Россияники деб тан олмайди

Украина президенти Володимир Зеленский Россия назоратидаги вақтинча оккупация қилинган ҳудудлар бўйича ҳеч қандай юридик тан олиш бўлиши мумкин эмаслигини қатъий таъкидлади.

Фалокат унутилмаган: Накба хотирасида 115 фаластинлик сионистлар томонидан ўлдирилди

Фаластинликлар Накбанинг 77 йиллигини хотирлаётган пайтда жиноятчи Исроил Ғазода 100 дан ортиқ кишини ўлдирди. Янги ҳужумлар Ғазода камида 115 кишининг жонига зомин бўлди, Исроилнинг ўта ўнг қанот кучлари Накба йиллигида Ғарбий қирғоққа ҳужум қилишга ундамоқда.

Франциядаги қамоқхоналарнинг ҳаддан ташқари кўплиги рекордларни янгилашда давом этмоқда

Бу ҳақда Ле Фигаро газетаси ёзмоқда.

Германия Россияга қарши янги санкцияларга қарши

Бу ҳақда “Саҳра Вагенкнечт иттифоқи – ақл ва адолат учун” партияси етакчиси Саҳра Вагенкнехт Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.

Россиялик олим қурбақа эмбрионларини АҚШГА ноқонуний олиб киргани учун 20 йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкин

Бу ҳақда АҚШ Адлия вазирлиги хабар берди.

Швейцарияда тезликни оширган ўрдак йўл камерасига тушиб қолди

Швейцариянинг Кёниц коммунасида тезликни оширган ўрдак йўл камерасига тушиб қолди. Berner Zeitung нашри ёзишича, ҳудудда бундай ҳолат биринчи марта содир бўлаётгани йўқ.

Эстония ва Россия ўртасида жанг чиқишига сал қолди

Эстония ҳарбий-денгиз кучлари ва НАТО авиацияси Болтиқ денгизида Россия портига йўл олган Габон байроғи остидаги нефть танкерини қўлга олишга уриниш қилди. Воқеа Фин қўлтиғи сувларида юз берди.

Теҳрон Трампнинг таҳдидларига кескин жавоб берди: Ғазода 60 минг кишини қайси тузум йўқ қилди? Ғазодаги шундай кенг кўламли вайронагарчиликларга ким сабабчи бўлди?

Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Аракчи АҚШ президенти Доналд Трампнинг Ислом Республикаси гўёки Яқин Шарқда "террор тарқатаётгани" ҳақидаги баёнотига муносабат билдирди.

НАТО Туркияни мақтамоқда

НАТО Бош котиби Марк Рютте Anadolu агентлигига берган шарҳида Истанбулдаги тинчлик музокаралари истиқболини изоҳлаган ҳолда, яқин кунларда Украинадаги вазият яхшиланиши мумкинлигини таъкидлади.

Бразилия президенти Путинга қандай хабар олиб келди?

Россия телеграм-каналлари хабар беришича, Бразилия президенти Лула да Силва Москвага Хитой раҳбари Си Цзиньпиннинг мактубини олиб келган.

Европа Кенгаши Россияга қарши махсус трибунал тузиш бўйича қарор қабул қилди – DW

Европа Кенгаши Вазирлар Қўмитаси Бош котиб Ален Берсега Украинага қарши тажовуз жинояти бўйича Махсус трибунал тузиш жараёнини бошқаришни топширди.

Парижда криптовалюта миллионерининг қизини ўғирлашга уринди

Сўнгги ойларда Франция ва Европада криптовалюта бизнесининг таниқли шахслари ва уларнинг оила аъзоларини ўғирлаш ёки ўғирлашга уринишлар ҳақида хабарлар кўпаймоқда.

Қуёшда бу йил ҳисобига энг кучли портлаш юз берди

Об-ҳавога таъсирчан одамлар, тайёр туринг, тез кунларда магнит бўрони кузатилиши эҳтимолдан ҳоли эмас.

Тошкентда 50 ёшли эркак лифтда 15 ёшли қизга шилқимлик қилгани учун 5 суткага қамалди

Судда эркак қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, енгилроқ жазо сўраган.

Қизилтепада 55 ёшли аёл ҳужжатларда эркак сифатида қайд этиб келинганми?

Аёл пенсияга чиқиш пайтида ушбу хатолик туфайли муаммога дуч келган

Хоразмдаги хонадонлардан бирига астероид тушгани ростми?

Қўшимча қилинишича, ҳодиса содир бўлган манзилда ИИБ ҳамда ФВБнинг махсус лаборатория хизматлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилган.

BBC: Исроилнинг Ғазодаги шифохонага уюштирган ҳаво ҳужуми оқибатида камида 28 киши ҳалок бўлди ва ўнлаб одамлар жароҳатланди

Исроил мудофаа армияси (ЦАХАЛ) эса, бу зарба ҲАМАСнинг “қўмондонлик маркази”га қаратилган аниқ ҳужум бўлганини билдирган.

Ливия пойтахтида тўқнашувлар авж олди

Шаҳарнинг бир қанча ҳудудларида кескинлик кузатилмоқда, деб хабар бермоқда Al Wasat газетаси .

АҚШ вертолёти Япониянинг Окинава шаҳрига пиротехника солинган сумкани ташлади

Бу ҳақда телеканалга асосланиб, “Репорт” хабар бермоқда.

Яман ҳутийлари Бен Гурион аэропортига ракета ҳужуми уюштирди

Яманнинг “Ансор Аллоҳ” исёнчи ҳаракатидан ҳутийлар Тел-Авивдаги Бен Гурион аэропортига гипертовушли баллистик ракета ёрдамида ҳужум уюштирди.

Уругвайнинг собиқ президенти Хосе Мухика вафот этди

Бу ҳақда Уругвай президенти Яманду Орси ижтимоий тармоқ орқали маълум қилди.

Пентагон АҚШ ва Россия ўртасида тўғридан-тўғри можарога йўл қўйди

Пентагон Россия-Украина можароси авж олган тақдирда АҚШ ва Россия ўртасида тўғридан-тўғри қарама-қаршилик юзага келиши мумкин, деб ҳисоблайди.

Туркиянинг Муғла вилоятида 6 магнитудали зилзила содир бўлди

Зилзила эпитсентри Датча қирғоқларидан 155 километр узоқликда, манба 20 километр чуқурликда жойлашган.

«Энг қашшоқ» президент...

Уругвайнинг 40-президенти Хосе Мухика — дунёдаги энг қашшоқ президент.