Ўзбекистон «Қизил китоби»га киритилган қушлар Тошкент бозорларида бемалол сотилмоқда. Хусусан, пойтахтнинг Янгиобод ва Чорсу бозорларида ноёб қушлар савдоси кузатилган. Бу ҳақда табиатни ҳимоя қилишга қаратилган каналда маълумот бериб ўтилди.
«Аксарият сотувчилар қушларни умумий ном билан «сайроқи» деб аташади. Экологик партия ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси қуш ва жониворлар сотиладиган бозорларни жиддий назоратга олиши, йўқолиб бораётган флора ва фауна намоёндаларининг сотилишига чек қўйиши, сотувчиларни жазога тортиши лозим.
Ана шундай қушлардан бири қорабош саъва Ўзбекистон «Қизил китоби»га киритилган. Қушчанинг вазни атиги 20 грамм, қанотларини ейганда 23 см.гача боради. Ҳаттоки тутқунликда ҳам тинмай сайрайди. Агарда яхши боқилса, 15-20 йил яшайди.
Қорабош саъва сайраганда овоз оҳанги 20 маротаба ўзгаради. Унинг ана шу чиройли сайраши қушчаларни оммавий равишда тутилиб, қора бозорда сотилишига олиб келди.
Ҳозирда сони жуда камайиб кетган», — дейилади хабарда.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Сўнгги кунларда айрим оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда 2026 йил 9 март куни Исроилнинг Йехуд шаҳрида қурилиш майдонида содир бўлган ракета ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган шахс ҳақида хабарлар тарқалмоқда.