ЖЧ-2026. Канада ҳамда Босния ва Герцеговина ўртасидаги учрашувда ғолиб аниқланмади
Канада терма жамоаси ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг биринчи тури доирасида Босния ва Герцеговинага қарши баҳс олиб борди ва 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.
Ўйинда ҳисоб 21-дақиқада бурчак тўпидан сўнг боснияликлар ҳужумчиси Йово Лукич томонидан очилди. Канадликлар эса 78-дақиқада Кайл Лариннинг голи эвазига мувозанатни тиклашга муваффақ бўлишди.
Иккинчи турда Босния терма жамоаси 18 июнь куни Швейцарияга қарши майдонга тушади. Канада эса 19 июнь куни Қатар билан куч синашади.
ЖЧ-2026. «B» гуруҳи. 1-тур
12.06.2026 | 23:59 «BMO Field», Торонто
КАНАДА — БОСНИЯ ВА ГЕРЦЕГОВИНА — 1:1
Голлар: Йово Лукич 21 (0:1), Кайл Ларин 78 (1:1).
Канада: Крепо, Ларея, Корнелиус, Де Фужероль, Жонстон, Миллар (Шаффелберг, 61), Эуштакиу, Коне, Бьюкенен (Ахмед, 61), Олувасейи (Ларин, 76), Ж. Дэвид (П. Дэвид, 61).
Босния ва Герцеговина: Василь, Колашинац (Бурнич, 84), Мухаремович, Катич, Дедич, Мемич (Алайбегович, 74), Башич (Гигович, 62), Тахирович, Байрактаревич (Шуньич, 74), Лукич (Баждар, 62), Демирович.
Огоҳлантиришлар: Жонстон (12), Де Фужероль (54) — Демирович (45), Лукич (45).
