Толибон японларни ўз элчихонасини Кобулга қайтаришга кўндиришди

Толибон японларни ўз элчихонасини Кобулга қайтаришга кўндиришди

Япония элчиси Такаси Окада билан учрашувда Толибон бош вазирининг маъмурий масалалар бўйича ўринбосари Абдул-Салом Ҳанафий қўрқадиган ҳеч нарса йўқлигини таъкидлади: "Бутун мамлакат бўйлаб хавфсизлик таъминланган". Унинг ишонтиришича, Толибоннинг таълимга ҳеч қандай қаршилиги йўқ, аксарият органлар ва таълим муассасалари ўз ишига қайтган, коррупция ва гиёҳвандлик таҳдиди бартараф этилган, шариат ҳуқуқлари ва умумий амнистия таъминланган.

Япония элчиси Толибонни табиий офат қурбонларига Афғонистон Қизил Ярим Ой Жамияти орқали ёрдам кўрсатиш ва инсонпарварликни сиёсий шароитлардан бутунлай ажратиш тарафдори эканлиги ҳақида маълум қилди.

Учрашувда иштирок этган Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги JICA раҳбари Кобулдаги элчихона тез орада қайта очилишига, шундан сўнг унинг тузилмаси ўз фаолиятини давом эттиришига умид билдирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!