“Толибон” матбуот котиби Забиҳуллоҳ Мужоҳид Покистон билан алоқаларни яхшилаш шартини айтди. Бу ҳақда Sputnik Афғонистон хабар берди.
Мужоҳид Афғонистон ва Покистон ўртасидаги муносабатлар Покистонда ҳушёр раҳбарият бўлганда яхшиланишини айтди. Бунга Покистон муваққат бош вазири Анвар ул-Ҳақ Какарнинг сўнгги баёноти сабаб бўлди. Жумладан, Какар “Кобулда қонуний ҳукумат мавжуд бўлганда” Афғонистон билан боғлиқ муаммолар қисқаришини айтганди. У Афғонистонга сўнгги йигирма йил ичида миллиардлаб доллар сармоя киритилган бўлса-да, кучли марказий ҳукумат тузилмаганини билдирган.
Бироқ Забиҳуллоҳ Мужоҳид бунга жавобан BBC билан суҳбатда “Афғонистонда одамлар ёнма-ён турадиган ҳуқуқий тизим бор”, деган. У “Толибон” барча давлатлар, хусусан, Покистон билан яхши муносабатларга эга бўлишни хоҳлашини қўшимча қилган.
"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".
Украина Қуролли кучлари маълумотига кўра, 24 майга ўтар кечаси Россия Украинага 250 та дрон ва 14 та “Искандер-М” баллистик ракетаси билан ҳужум қилган.
Истанбулда ўтказилган Украина ва Россия делегациялари ўртасидаги музокаралар пайтида тўрт тилда таржима ташкил этилди, бу эса томонларга самарали ахборот алмашиш имкониятини яратди.
Ғазо ҳукуматининг Оммавий ахборот воситалари бошқармаси анклавда озиқ-овқат етишмаслиги туфайли ҳомиладор аёлларда 300 та ҳомила тушиши ҳолатини қайд этди.
Қайд этилишича, ҳозирда Россия қўшинлари Беловод ва Локни шаҳарларига босимни давом эттирмоқда, у ерда шиддатли жанглар кетмоқда. Мақсад - "буфер зона" яратиш.
АҚШ Ҳарбий разведка бошқармасининг (DIA) "2025 йилгача глобал таҳдидларни баҳолаш" йиллик ҳисоботига кўра, Москва Украинага қарши урушда ўз мақсадларига эришишни давом эттирмоқда.
Унга биринчи ёрдам кўрсатилиб, вақтинча сақлаш учун вилоят кинология марказига олиб келинган ҳамда алоҳида парваришга олиниб, тиббий кўрикдан ўтказилган.