“Толибон” ҳаракати Афғонистоннинг шу ойдаги Доҳадаги йиғилишида иштирок этишини эркаклар билан чеклашни ва аёллар ҳуқуқларини кун тартибидан чиқариб ташлашни талаб қилмоқда, деб ёзади The Guardian.
Хабарларга кўра, “Толибон” 30 июнь куни бошланадиган ва халқаро ҳамжамиятнинг Афғонистонга муносабатини муҳокама қилиш учун ташкил этилган БМТнинг Доҳадаги йиғилишига ҳеч бир афғон аёлининг қатнашмаслигини ва аёллар ҳуқуқлари кун тартибига киритилмаслигини талаб қилган.
2021 йил августида Афғонистонда ҳокимиятни қўлга киритганидан бери “Толибон” аёлларнинг таълим олиш, иш ва жамоат жойларига киришини чеклаб қўйган. Март ойида зино учун аёлларни оммавий калтаклаш ва тошбўрон қилиш қайта йўлга қўйилиши хабар қилинган эди.
Human Rights Watch ташкилоти ижрочи директори Тирана Ҳассан аёлларни истисно қилиш “Толибон”нинг “зўравонликлари”ни қонунийлаштириш ва БМТнинг аёллар ҳуқуқлари ва аёлларнинг мазмунли иштироки ҳимоячиси сифатидаги ишончига зарар етказиши мумкинлигини таъкидлаган.
Бу ҳолат “Толибон” иродасига билвосита бўйсунишдир. Қонун, демократия ва барқарор тинчлик жамият аҳолисининг ярмини аёлларга киритмасдан туриб мумкин эмас. Биз ўтмишдаги хатолардан ҳеч нарса ўрганмадик, — дея қўшимча қилган у.
Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.
Бу ҳақда 2 июль куни "Россия Фанлар академиясининг ягона геофизика хизмати" Федерал тадқиқот марказининг Камчатка бўлими "Телеграм"даги каналида маълум қилди.
Асрлар давомида давлатлар номлари тарихий воқеалар, маданий хусусиятлар ва миллий идентичлик таъсирида шаклланган. Бироқ турли даврларда кўплаб мамлакатлар расмий номини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилган — бу халқаро ҳужжатлар, музокаралар ва идентификацияда муайян қийинчиликларни келтириб чиқаришига қарамасдан.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Global Wealth Databook ва Bloomberg томонидан дунёда аҳолисининг катта қисми миллионерлардан иборат бўлган давлатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон бу рўйхатга киритилмади.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.
Шу билан бирга, NDMA келгуси 12 дан 24 соатгача мамлакатнинг катта қисмларига таъсир қилиши кутилаётган кучли ёмғир ва момақалдироқ ҳақида огоҳлантирди.
Россия томонидан Киевга уюштирилаётган ҳужумлар кучайгани сари, Украина пойтахтидан қочаётган фуқаролар сони ҳам ормоқда, деб ёзади Германиянинг NTV нашри.