Тожикистонда содир бўлган ер силкиниши Сурхондарёнинг бир нечта ҳудудларида сезилди
Тожикистонда содир бўлган ер силкиниши Сурхондарёнинг бир нечта ҳудудларида сезилди.
Бугун, 10 июнь куни Тошкент вақти билан 08:14 да (10.06.2024 йил, Гринвич бўйича 03:14 да) Тожикистонда зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.
Зилзила координаталари: 37,81 градус шимолий кенглик; 68,13 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,9. Чуқурлик 120 км.
Маълум қилинишича, зилзила эпицентри Тошкентдан 395 км жанубий-ғарбда.
Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:
Шўрчи туманида 2 балл, 28 км.
Узун туманида 2 балл, 39 км.
Қумқўрғон туманида 2 балл, 49 км.
Олтинсой туманида 2 балл, 54 км.
Денов туманида 2 балл, 63 км.
Жарқўрғон туманида 2 балл, 68 км.
Бандихон туманида 2 балл, 69 км.
Қизириқ туманида 2 балл, 81 км.
Термиз туманида 2 балл, 83 км.
Бойсун туманида 2 балл, 90 км.
Ангор туманида 2 балл, 91 км.
Термиз шаҳрида 2 балл, 100 км.