ТИВ: Ўзбекистонликлар учун АҚШ визалари олишда ўзгариш йўқ
14 январь куни Fox News телеканали АҚШ Давлат департаменти ҳужжатларига таяниб, Вашингтон 21 январдан бошлаб 75 мамлакат, жумладан, Ўзбекистон фуқаролари учун барча визаларни тўхтатишга қарор қилгани ҳақида хабар берди.
Аммо бироз вақт ўтгач, материал муаллифлари матнга тузатиш киритди: маълум бўлишича, гап барча визалар ҳақида эмас, балки фақат иммиграция визалари ҳақида кетмоқда.
Бу масала юзасидан Ташқи ишлар вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Аҳрор Бурҳоновнинг маълум қилишича, Ўзбекистон мазкур рўйхатга киритилмаган. Айни дамда Ўзбекистон фуқаролари учун АҚШ визалари одатдаги тартибда кўриб чиқилаётгани ва ҳеч қандай чеклов жорий этилмаганини билдирди.
Маълумотга кўра, АҚШ Давлат департаменти айрим мамлакатлар бўйича виза бериш тартибини қайта кўриб чиқаётган бўлса-да, Ўзбекистонга нисбатан алоҳида қарор қабул қилинмаган.
АҚШ Давлат департаменти Визаларни кўриб чиқишни тўхтатишга давлат бюджетига юк бўлиши мумкин бўлган аризачиларга қарши чоралар деб изоҳ бермоқда.
Рўйхатда Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Эрон, Покистон, Миср, Бразилия, Нигерия каби давлатлар тилга олинган.
