Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Фаластиннинг янги элчиси Ваилл Аҳмед Баттрехини қабул қилди. “Фаластиннинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Ваилл Аҳмед Баттрехи жанобларининг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилдик”, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг телеграм каналида.
Ўзбекистон-Фаластин муносабатларини икки ва кўп томонлама форматларда ривожлантириш масалаларини муҳокама қилинди. Давлатлар ўртасидаги дўстона алоқалар ва конструктив мулоқотни янада мустаҳкамлашга келишилди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги элчи жанобларини Ўзбекистондаги фаолияти давомида қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.
Маълумот учун, Ўзбекистон ва Фаластин ўртасида дипломатик муносабатлар 1994 йил 25 сентябрда ўрнатилган.
Ваилл Аҳмед Баттрехи 2023–2025 йилларда Фаластиннинг Ўзбекистондаги элчиси сифатида аккредитациядан ўтган Жавад Муҳаммад Авад ўрнини эгаллади.
“Манчестер Сити” раҳбарияти жамоанинг ўнг қанот ҳимоясига барибир янги ижрочи олиш керак, деган хулосага қайтди. Айни пайтда клуб скаутлар бир неча номзодни кузатув остига олган.
Бошловчининг: «Одамлар ўзига зарар бераётганини тушуниб етиши учун нега давлат худди „болға“ каби тепасида туриши керак?» деган саволига жавобан, Саида Мирзиёева асл ўзгаришлар секин-аста, вақт ўтиши билан рўй беришини айтди.
АҚШ Мудофаа вазирлиги бир йилдан ортиқ вақтдан бери махфий операция орқали сотиб олинган қурилмани ўрганмоқда. Айрим мутахассисларнинг фикрича, мазкур қурилма АҚШ разведка ходимлари, дипломатлари ва ҳарбийларида кузатилган “Гавана синдроми” деб аталувчи соғлиқдаги номаълум муаммоларга сабаб бўлиши мумкин.
Бухорода йирик қарздорлик бўйича суд қарорига бепарво қараб келган Бухоро тумани ҳокимлигига тегишли Cobalt русумли хизмат автомашинаси жарима майдончасига олиб қўйилди.
АҚШ президенти Дональд Трамп Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида эронликларни норозилик акцияларини давом эттиришга чақириб, намойишчиларга нисбатан зўравонлик тўхтамагунча Эрон расмийлари билан барча учрашувларни бекор қилганини билдирди.