Кеҳризек — Эроннинг шимолида жойлашган, аҳолиси тахминан 37 минг кишини ташкил этувчи кичик шаҳар. Маълум бўлишича, намойишларда ҳалок бўлганларнинг жасадлари айнан шу ерга олиб келинмоқда.
Суратлар шанба куни, 10 январь санасида олинган.
Ваҳид гувоҳ сўзларини келтиради:
«Мен интернетга уланиш ва ушбу кадрларни юбориш учун минг километр йўл босиб келдим. Улар жасадларни контейнерларга ташлашмоқда. Фақат ўша кунининг ўзида ерда сочилиб ётган 2000 нафардан ортиқ жасад бор эди. Биз келганимизда бир контейнер тўлиқ юкланган эди. Одамлар яқинларининг жасадларини топганида, суд-тиббиёт ходимлари ўқдан етган жароҳатларни қайд этиб, кодланган рухсатнома беришар, шундан сўнг оилалар навбатга туришар эди».
Шу орада Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг юқори лавозимли амалдори The New York Times нашрига бутун мамлакат бўйлаб тахминан 3000 нафар инсон ҳалок бўлганини маълум қилди ва қурбонлар сони янада ортиши мумкинлигини қўшимча қилди.
Саудиялик машҳур спорт журналисти ва телебошловчи Валид Ал Фараж "Ал Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг охирги вақтлардаги хатти-ҳаракатларига кескин муносабат билдирди.
Ижтимоий тармоқларда "Кийим-кечак дўкони рекламаси одоб-ахлоқ меъёрларига мос келмайдиган тарзда жойланиб, миллий ва оилавий қадриятларга зид образ ва ибораларда берилгани...” жамоатчилик томонидан кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Янцзи дарёсида барпо этилган “Уч дара” (Санся) тўғони бугунги кунда дунёдаги энг кучли ГЭС сифатида тан олинган. Унинг узунлиги 2300 метрдан ортиқ, баландлиги эса 181 метрни ташкил этади.
АҚШ молия вазири, шунингдек, Россияга қарши янги санкцияларнинг жорий этилиши Украина бўйича музокараларнинг қай йўсинда боришига боғлиқлигини қўшимча қилди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида олий даражадаги ўзаро ишонч ва яқин мулоқотга асосланган муносабатлар анча жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Қувонарлиси, 2025 йил икки томонлама ҳамкорлик учун муҳим ва самарали босқич бўлди.
Кубада жиддий ёқилғи танқислиги кузатилмоқда ва таъминот тўлиқ тўхтаса, орол инфратузилмаси учун ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин, деб ёзади The Guardian.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикасига расмий ташрифи доирасида мамлакатимиз Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Туркия Биринчи хоними Эмине Эрдоған билан биргаликда “Анқара Палас” музейи билан танишди.