“Манчестер Сити” раҳбарияти жамоанинг ўнг қанот ҳимоясига барибир янги ижрочи олиш керак, деган хулосага қайтди. Айни пайтда клуб скаутлар бир неча номзодни кузатув остига олган.
Хусусан, “Брентфорд” нинг ўнг қанот ҳимоячиси Микаэль Кайоде ҳам “шаҳарликлар” нишонида турибди. Манчестерликлар 21 ёшли футболчининг ҳимоядаги хотиржамлиги ва ҳужумга қўшилиш маҳоратидан жуда катта таассурот олган. Бу ҳақда Caught Offside хабар берди.
Манбага кўра, италиялик ўйинчига “Бавария”, “Ювентус” ва “Интер” ҳам қизиқиш билдирмоқда. Агар қишки трансфер ойнасида расмий таклиф тушса, “Брентфорд” Кайоде учун 35–40 миллион евро талаб қилади.
Таъкидланишича, келаси ёзда ҳимоячининг нархи яна ошиб кетиши мумкин.
Жорий мавсумда Кайоде барча мусобақаларда 25 та ўйин ўтказди. Унинг клуб билан шартномаси 2030 йилнинг ёзигача амал қилади. Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 20 миллион еврони ташкил қилмоқда.
Саудиялик машҳур спорт журналисти ва телебошловчи Валид Ал Фараж "Ал Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг охирги вақтлардаги хатти-ҳаракатларига кескин муносабат билдирди.
Ижтимоий тармоқларда "Кийим-кечак дўкони рекламаси одоб-ахлоқ меъёрларига мос келмайдиган тарзда жойланиб, миллий ва оилавий қадриятларга зид образ ва ибораларда берилгани...” жамоатчилик томонидан кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Янцзи дарёсида барпо этилган “Уч дара” (Санся) тўғони бугунги кунда дунёдаги энг кучли ГЭС сифатида тан олинган. Унинг узунлиги 2300 метрдан ортиқ, баландлиги эса 181 метрни ташкил этади.
АҚШ молия вазири, шунингдек, Россияга қарши янги санкцияларнинг жорий этилиши Украина бўйича музокараларнинг қай йўсинда боришига боғлиқлигини қўшимча қилди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида олий даражадаги ўзаро ишонч ва яқин мулоқотга асосланган муносабатлар анча жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Қувонарлиси, 2025 йил икки томонлама ҳамкорлик учун муҳим ва самарали босқич бўлди.
Кубада жиддий ёқилғи танқислиги кузатилмоқда ва таъминот тўлиқ тўхтаса, орол инфратузилмаси учун ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин, деб ёзади The Guardian.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикасига расмий ташрифи доирасида мамлакатимиз Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Туркия Биринчи хоними Эмине Эрдоған билан биргаликда “Анқара Палас” музейи билан танишди.