Австралиянинг Виктория штатида ғайритабиий иссиқлик оқибатида чиққан ёнғин 300 минг гектардан ортиқ ўрмон майдонини кулга айлантирди. Бу ҳақда Guardian хабар берди.
Хабарда айтилишича, табиий офат яна бир неча ҳафта давом этиши мумкин.
Аввалроқ Виктория штатидаги ўрмон ёнғинлари натижасида бир киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.
Бундан ташқари, юзлаб одамлар уйсиз қолган. Жабрланганларга ёрдам бериш учун Австралия федерал ҳукумати ва Виктория штати ҳукумати биргаликда 19,5 миллион Австралия доллари (тахминан 13 миллион АҚШ доллари) миқдорида молиявий ёрдам ажратди.
Нашр маълумотларига кўра, Виктория ҳудудидаги ўрмон ёнғинлари туфайли камида 119 та бино вайрон бўлган ва 300 минг гектардан ортиқ ўрмон ёниб кетган. Ҳозирда штат ёнғинларни ўчириш учун курашмоқда.
Шунингдек, шанба куни тушдан кейин штат бўйлаб 67 та ўчирилмаган ёнғин ўчоғи рўйхатга олингани, улардан 10 таси назоратсиз тарқалишда давом этгани ҳақида хабар берилган.
Саудия Арабистони Про-Лигаси келаси ёзда 41 ёшли ҳужумчи Криштиану Роналду "Ан-Наср"ни тарк этса, лигага янги “асосий юлдуз” олиб келади. Bu ҳақда The i Paper хабар бермоқда.
«Истанбул Башакшеҳир» клубининг ўзбекистонлик ҳужумчиси Элдор Шомуродов «Footmercato.net» сайти талқинига кўра Европа чемпионатларининг энг яхши тўпурарлари топ-10 рўйхатига кирди.
13 февраль куни Тошкент шаҳридаги 31-мактаб ва “Oxbridge” халқаро мактаби ўқувчилари, шунингдек, Фарғона вилояти ёш экологлар ҳаракати аъзолари, ёш эко-фаоллар Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасига ташриф буюрди.
АҚШ президенти Donald Trump Украинадаги можарони ҳал этиш бўйича музокаралардан воз кечмайди. Бу фикрни сиёсатшунос, Инновацион ривожланиш институти Геосиёсий тадқиқотлар маркази директори Дмитрий Родионов билдирди.
Туркия ва Ҳиндистон давлатларида ишлаб чиқарилган “Дюспаталин”, “Новомикс”, “Гальвус МЕТ” каби 87 турдаги дори воситалари ашёвий далил сифатида расмийлаштирилиб олинди
Божхона қўмитасининг Тошкент ва Андижон вилоятлари божхона бошқармаларининг Контрабандага қарши курашиш бўлимлари, Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент ва Андижон вилоятлари бошқармалари ҳамда Ички ишлар идоралари вакилларидан иборат махсус тезкор гуруҳ синтетик гиёҳвандлик воситалари тайёрлаб келинган йирик нарколаборатория фаолиятини фош қилишди.
Айни шу рейс билан юртимизга учиб келган яна бир фуқаро шимининг чўнтаги ва пайпоқларига қиймати 907 млн сўмлик 803 грамм заргарлик буюмларини яширганлиги аниқланди.
Туркияда ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партиясида ёпиқ эшиклар ортида амалдаги президент Ражаб Тоййип Эрдўғаннинг вориси сифатида унинг ўғли — Билал Эрдўған кўрилиши мумкин бўлган вариант муҳокама қилинмоқда. Бу ҳақда Bloomberg манбалари хабар бермоқда.