Украина ва АҚШ президентлари ўртасида бугунги учрашув тинчлик йўлидаги муҳим қадам бўлиши мумкин. Бу ҳақда Германиянинг BILD нашри бош муҳаррири Роберт Шнайдер ўз шарҳида маълум қилди.
Унга кўра, агар Дональд Трамп учрашувдан сўнг Путин билан келишув имкониятини кўрса, яқин кунларда Трамп, Путин ва Зеленский иштирокида уч томонлама саммит ўтказилиши мумкин. Бу саммит Украинада тинчлик музокаралари учун асос бўлиб хизмат қилиши эҳтимолдан холи эмас.
Бироқ тинчлик осон бўлмайди. Шнайдерга кўра, барча томонлар оғир қарорлар қабул қилишига тўғри келади:
Трамп аввалги позициясига зид равишда, АҚШ томонидан Украинага хавфсизлик кафолатлари беришга тайёрлигини билдирган.
У АҚШ ҳарбийларини юбормоқчи эмас — шу боис тинчликни таъминлаш масъулияти Европага тушиши мумкин. Бу эса Германия ҳарбийларини Украинага юбориш эҳтимолини ҳам англатади.
Украина эса энг оғир босқичга дуч келади: Путин Донбасс ва бошқа ҳудудларни ўз назоратида сақлашни талаб қилмоқда. Эвазига, у келгусида Украина ёки Европанинг бошқа давлатларига ҳужум қилмасликка ваъда беради. Трамп эса Зеленскийдан бу “ҳудудий алмашинув”га розилик кутади.
Муҳим муаммо — Путинга ишонч йўқ. Лекин тинчликка эришиш учун ундан бошқа суҳбатдош йўқ.
Шнайдер хулоса қилади: “Бу оғриқли тинчлик бўлади. Аммо ягона альтернатива — чўзилган ва янада ҳалокатли уруш.”
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.