Ўзбекистон U23 терма жамоаси Осиё кубоги гуруҳ босқичи 2-турида Қувайтни йирик 5:0 ҳисобида таслим этди. Ўйиндан кейин "оқ бўрилар" бош мураббийи Тимур Кападзе ва учрашувнинг энг яхши футболчиси Ҳожимат Эркинов матбуот анжуманида иштирок этди.
Тимур Кападзе:
Барчани бугунги ғалаба билан табриклайман. Муҳим ўйинда 3 очкони қўлга киритдик. Қўллаб-қувватлаган барча мухлисларимизга раҳмат айтаман.
Ўтказилган 2 ўйиннинг фарқи
Ҳар доим биринчи ўйинлар қийин кечади. Бугун ҳам осон ўйин бўлгани йўқ. Рақиб ҳимояда яхши ҳаракатланди. Бироқ биз ҳам етарлича қаршилик кўрсатиб ғалаба қозондик. Эндиликда кейинги учрашувларга эътиборимизни қаратиб, тайёргарликни давом эттиришимиз керак.
Вьетнамга қарши ўйин ва кейинги босқич ҳақида
Биз учун ҳар бир ўйин муҳим. Барча футболчилар ўйинга тайёр бўлади. Ишлашда ва тайёргарлик кўришда давом этамиз.
Кейинги босқичда ким билан ўйнашимиз - буни албатта вақт кўрсатади. Насиб бўлгани бўлади. Бизнинг ўз мақсадимиз бор, шу йўлда тайёргарликни давом эттирамиз.
Ҳожимат Эркинов:
Бизни стадиондан ва телевизор ортидан қўллаб-қувватлаган барча юртдошларимизга раҳмат. Ғалаба билан табриклайман. Ўйинга келсак, биринчи бўлимда рақиб ҳимоя яхши ҳаракатланди. Зич ўйнади. Иккинчи бўлимда биз кўпроқ имконият яратиб, ҳисобни йириклаштира олдик.
Кейинги босқичдаги рақиб ҳақида
Мураббийимиз таъкидлаганидек, биз тайёргарликда давом этамиз, ким билан ўйнашимиз ҳозирда маълум эмас. Шу сабабли бу ҳақида ўйламасдан, ўз мақсадимиз йўлида ишлашда давом этишимиз керак.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.