— Тоғамнинг ўғли кредитга янги машина олиш учун мендан 2 минг АҚШ доллари олиб, паспортининг орқа тарафига «Фалончидан фалон санада фалон АҚШ долларини қарзга олдим. Фалон муддатда қайтараман», деган мазмунда тилхат ёзиб берган. Шунга ҳам 3 ой бўляпти. «Қарзингни қачон қайтарасан?» десам, аввалига «Эртага бераман, индинга пул тушади», деётганди. Энди эса қочиб юрибди. Қўлимда паспорти ва унинг орқа варағига ёзилган тилхат бор. Бу ёзувнинг қандайдир ҳуқуқий кучи борми?
Шуҳрат, Тошкент шаҳри
Мурожаатга фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро суди судьяси Фахриддин БАХРОНОВ жавоб беради:
— Албатта, тоғангизнинг ўғли томонидан ёзилган ва унинг қарз олганлигини тасдиқловчи тилхат юридик оқибатларни келтириб чиқаради. Чунки, тилхат оддий ёзма шаклда тузилган битим ҳисобланади.
Фуқаролик кодексининг 733-моддасига кўра, фуқаролар ўртасида қарз шартномаси, агар бу қарзнинг суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ортиқ бўлса, оддий ёзма шаклда тузилиши шарт, шартномадаги тарафлардан бири юридик шахс бўлганида эса суммасидан қатъи назар, ёзма шаклда тузилиши шарт. Агар қарз олувчининг тилхати ёки унга қарз берувчи томонидан муайян сумма ёки муайян миқдордаги ашёлар топширилганлигини тасдиқлайдиган бошқа ҳужжат мавжуд бўлса, қарз шартномаси ёзма шаклда тузилган ҳисобланади.
Яъни, ушбу ҳолатда сиз ва тоғангизнинг ўғли ўртасида қарз шартномаси тузилган.
Фуқаролик кодекси 109-моддасига кўра, битимнинг оддий ёзма шаклига риоя қилмаслик унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келмайди. Бироқ низо чиққан тақдирда тарафларни битимнинг тузилганлигини, мазмунини ёки бажарилганлигини гувоҳларнинг кўрсатувлари билан тасдиқлаш ҳуқуқидан маҳрум қилади. Тарафлар битимнинг тузилганлигини, мазмуни ёки бажарилганлигини ёзма ёки бошқа далиллар билан тасдиқлашга ҳақлидирлар.
Демак, сиз ушбу тилхатни асос қилиб судда қарзни ундириш тўғрисида даъво қўзғатишингиз мумкин. Бундан ташқари, тилхатнинг мавжудлиги, сизга судда унинг мазмунини ёки бажарилганлигини гувоҳларнинг кўрсатувлари билан тасдиқлаш ҳуқуқини беради.
Global Wealth Databook ва Bloomberg томонидан дунёда аҳолисининг катта қисми миллионерлардан иборат бўлган давлатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон бу рўйхатга киритилмади.
Бу ҳақда Трамп NBC News телеканалига берган интервьюсида маълум қилган ва АҚШ, НАТО ҳамда Украина ўртасидаги янги ҳарбий ёрдам келишувининг тафсилотлари билан ўртоқлашган.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади