АҚШ ва Хитой TikTok’ни сотиш бўйича келишувга эришди, ижтимоий тармоқ америкалик инвесторлар қўлига ўтади, деб хабар бермоқда Bloomberg.
Агентлик хабарига кўра, ТikTok ижтимоий тармоғи Ораcle, Andreessen Horowitz ва Silver Lake инвестиция компанияси кирувчи инвесторлар консорциумига сотилади.
"Келишув доирасида ТikTok'га эгалик қилувчи Хитой компанияси ByteDance'нинг улуши 20 фоиздан камроқ миқдоргача камайтирилади. Бу эса платформага Қўшма Штатларда ишлашни давом эттиришга ва миллий хавфсизлик тўғрисидаги қонунга риоя қилишга имкон беради", дея ёзмоқда нашр.
The Wall Street Journal маълумотларига кўра, америкалик инвесторлар TikTok'нинг тахминан 80 фоиз акциясига эгалик қилади. Дастлабки келишувда иловани бошқариш учун янги Америка компанияси ташкил этилиши назарда тутилган.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
АҚШ президенти Доналд Трамп Қўшма Штатлар армияси наркотик савдосига қарши ҳарбий кампанияни кенгайтиришини ва Лотин Америкасида қуруқликдаги нишонларга зарбалар бера бошлашини маълум қилди.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.
«Қозоғистон темир йўллари» компаниясининг маълум қилишича, заҳарланиш содир бўлган поезд хусусий ташувчига тегишли ва у суратга олиш жараёни учун киностудияга берилган.