Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли марказий шифохона карантин учун ёпилган. Кеча тушликдан бошлаб туман марказида жойлашган шифохонага кириш-чиқиш тўхтатилган. Вазиятни Миллий гвардия ва ички ишлар ходимлари қаттиқ назорат қилишмоқда.
Айтишларича, шифохона қабулхонасига келган бир беморда касаллик аниқланган.
Буни айни пайтда мазкур шифохона ичида карантинга олинган шифокор ҳам тасдиқлади.
Айтишларича, касаллик аниқланган бемор Тўрақўрғон шаҳридаги Шарқ маҳалласида истиқомат қиладиган аёл киши бўлган. Айни пайтда беморни ва у билан мулоқотда бўлганларни вилоят марказидаги юқумли касалликлар шифохонасига олиб кетилган. Карантинга олинганлардан ҳам коронавирус учун таҳлиллар олинган.
"Тўрақўрғон туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати расмий каналида кеча, 28 май куни тушликдан сўнг 8 та хабар жойланган, аммо улар орасида Туман тиббиёт бирлашмаси карантинга олингани ҳақида маълумот йўқ", дейди Azon.uz сайти.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.
«Қозоғистон темир йўллари» компаниясининг маълум қилишича, заҳарланиш содир бўлган поезд хусусий ташувчига тегишли ва у суратга олиш жараёни учун киностудияга берилган.