Тезкор! Сирдарёдаги банкда 81 000 евро қалбаки пул бирликлари аниқланди

Тезкор! Сирдарёдаги банкда 81 000 евро қалбаки пул бирликлари аниқланди

"Қишлоққурилишбанк" Сирдарё минтақавий филиалида 81 000 ЕВРО миқдоридаги хорижий валютадаги қалбаки пул бирликлари аниқланган, дейилади банк ахборот хизматининг хабарида.

Маълум бўлишича, мазкур ҳолат бўйича ҳужжатлар тегишли тартибда расмийлаштирилиб, қонуний баҳо бериш мақсадида Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармасига тақдим қилинган.

Айни вақтда мазкур ҳолат бўйича жиноят иши очилган ва суриштирув-тергов ишлари олиб борилмоқда.

"Ҳолат юзасидан суриштирув-тергов ишлари якунлангач, қўшимча маълумотлар эълон қилинади", — дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!