Tesla эгалари автомобилларини сотишга шошилмоқда

Tesla эгалари автомобилларини сотишга шошилмоқда

Tesla эгаларига нима бўлди? Нега улар оммавий равишда автомобилларидан воз кечмоқда?

Сотув маълумотларига кўра, Tesla эгалари бренддан воз кечиб, эски автомобиллар бозорига таъсир кўрсатаётганга ўхшайди, бу эса нархларнинг пасайишига олиб келмоқда.

Бу ҳолат Илон Маскнинг Ҳукумат самарадорлиги департаменти раҳбари ва президент Доналд Трампнинг энг яқин маслаҳатчиларидан бири сифатидаги ўсиб бораётган сиёсий нуфузи Tesla акциялари ва сотувларининг пасайиши билан бир вақтга тўғри келди.

Илон Маскнинг бойлиги Tesla акциялари билан чамбарчас боғлиқ, бироқ компания қиймати сўнгги икки ҳафта ичида пасайиб кетди, чунки Маск Трамп маъмуриятидаги сиёсий фаолиятини кучайтирмоқда. Теслага қарши норозилик ҳам молиявий, ҳам маданий тус олди: вандализм ва автомобиль компаниясига қарши норозиликлар Маск ва Трампга қарши норозилик рамзига айланди.

CarGurus бозорни кузатиш сайтига кўра, Tesla ҳозирда ишлатилган автомобиллар бозорида энг кенг тарқалган электромобиль ҳисобланади. Бу ишлатилган Tesla нархининг ҳам пасайишига олиб келди, ҳозирда ўртача ишлатилган Tesla нархи бошқа бренддаги автомобилга қараганда 10 000 долларга арзонроқ бўлди.

2024 йилда Hertz 30 000 та Теслани сотувга қўйган эди. U.S. News & World Report маълумотларига кўра, ҳозирда АҚШда 14 мингдан ортиқ ишлатилган Tesla сотувда мавжуд бўлиб, уларнинг аксарияти тахминан 30 минг долларга сотилмоқда. Аксинча, 2022 йилда ишлатилган Тесланинг ўртача нархи 70 минг долларни ташкил этган, Business Insider нашри бу пасайишни Маскнинг сиёсий фаоллиги ошиши билан боғламоқда.

АҚШнинг кўплаб йирик технология компаниялари жойлашган Сан-Франсиско, шунингдек, ўз Тесласидан воз кечмоқчи бўлганлар учун марказга айланди.

"Мен Теслани ўтган йилнинг март ойида, Илоннинг ақлдан озганини билмасимдан олдин сотиб олган эдим," деди San Francisco Chronicle нашрига бир автомобиль эгаси. У уч йиллик ижара шартномаси бўйича ҳали минг долларлаб қарз бўлишига қарамай, ўзининг Model 3 русумли Тесласини BMW'га алмаштирди.

Сан-Франсискодаги "Audi" ва "Mercedes" дилерлик марказларининг иккаласи ҳам "Tesla" автомобилларини алмаштириш ҳолатлари кўпайгани ҳақида хабар беришди. "Audi San Francisco" компаниясининг бош операцион директори Энди Хансен шундай деди: "Биз "Tesla"ларини алмаштиришни хоҳлаётган одамлар сонининг сезиларли даражада ошганини кузатдик". Унинг дилерлик маркази ҳафтасига 5 та "Tesla" автомобилини алмаштираётганини ва бу рақам ошиб бораётганини маълум қилди.

Теннессилик қўшиқчи Шерил Кроу ўзининг "Tesla"сидан воз кечганини эълон қилди ва баёнотида шундай деди: "Ота-онам доимо... сиз ким билан мулоқот қилсангиз, ўшанга ўхшаб қоласиз, деб айтишарди. Шундай пайт келадики, сиз ўзингизни ким билан бирлаштирмоқчи эканлигингизни ҳал қилишингиз керак. Хайр, Тесла."


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Канада АҚШга зарба берди

Канада Вашингтонга босимни кучайтирди...

"Кўринмас" рус дронлари Украина артиллериясини мазах қилмоқда

Украина артиллерияси учун янги таҳдид - Россия сигнал билан тўхтатиб бўлмайдиган дронларни ишга туширди!

Иккиланмай зарба берамиз: АҚШ Россияга очиқ таҳдид қилди!

Москвага огоҳлантириш. Россия учун оғир кунлар яқинми?

Хитой Австралияни ўраб олди

Хитойнинг иккита кемасида 144 та вертикал учириш мосламаси (VLS) жойлаштирилган.

Путинга Украинадан "қўнғироқ қилишди"

Россия президенти Владимир Путинга Украинадан одамлар "яширин тарзда" қўнғироқ қилган.

Россия АҚШга рад жавобини берди: Уруш тугамайди!

Россия АҚШ таклифини қабул қилмади. Украина бўйича келишув имконияти қолмадими?

Россия Су-35’ларни Хитойга сотиб хато қилдими? Хитой Су-35’ларни учиш учун эмас, нусха олиш учун олган!

Россия қирувчи самолётларининг Хитойга сотилиши хато деб баҳоланди.

Россия Хитойдан тинчликпарвар кучларни қабул қилишга рози

Москва якуний тинчлик келишуви бўйича музокараларда муваффақиятга эришилса, Украинада вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга тайёрлигини билдирди, деб хабар бермоқда Bloomberg манбалари.

Украинада тинчлик учун уч шарт эълон қилинди

Украина тинчлик учун шарт қўйди – Европа ва АҚШ қандай жавоб беради?

Нурсултон Рўзибоев: "Машрабжоннинг аҳволини кўриб, UFC тугул, умуман бошқа жанг қилишини хоҳламадим"

Ўзбекистонлик UFC жангчиси Нурсултон Рўзибоев укаси Машрабжоннинг Жаред Гордонга қарши бекор бўлган жанги ҳақида гапирди.

Сув остида кўрилган энг улкан тирик мавжудот: У 34 метр узунликда ва Наполеон давридан бери яшаб келмоқда

Океаннинг ўзидан пайдо бўлган маржон рифлари ернинг хазинаси ҳисобланади, чунки улар кўплаб денгиз жонзотларига бошпана беради ва...

Россияликлар рекорд суръатда ўлмоқда

2024-йил якунларига кўра, Россияда табиий йўқотиш – яъни вафот этганлар ва туғилганлар сони орасидаги фарқ 596,2 минг кишини ташкил этди.

Қурбон ҳайити куни қўй сўйишни тўхтатишга чақирди

Бу йил ёғингарчилик 30 йиллик ўртача кўрсаткичдан 53 фоизга кам бўлиб, натижада чорва учун яйлов етишмайди.

Руслар Путинга қарши чиқди

"Россия Путинга қарши" юриши бошланди.

Россия қурилиш майдонларида Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон муҳожирларини ўрнини эгаллайдиган миллат пайдо бўлди

Мутахассиснинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда ўзбекистонликлар учун Россия бозорининг жозибадорлиги пасайган, чунки уларнинг ўз ватанида иқтисодиёт ва қурилиш соҳаси жадал ривожланмоқда.

Украина Курскга ҳужум қилиб катта хатога йўл қўйди

Европада Украина Қуролли Кучларининг Курскдаги ҳужуми ҳарбий хато деб баҳоланди.

Украинанинг янги дахшатли қуроли кўрсатилди: Россияга янги "Нептун" билан зарба берилди

Украинада 1000 километр узоқликка учувчи янги "Узун Нептун" қанотли ракетаси мавжуд ва у аллақачон уни Россияга қарши қўллади.

Россия тактикасини ўзгартирмоқда

Украина огоҳлантиради...

Меркел Путин томонга ўтди

Собиқ канцлер Путин томонга ўтдими? Меркелдан баҳсли фикрлар!

Трампдан 3-жаҳон уруши ҳақида даҳшатли огоҳлантириш – бу уруш "бошқача" бўлади!

Доналд Трамп 3-жаҳон уруши "бошқа урушлардан фарқ қиладиган уруш" бўлиши ҳақида огоҳлантириш берди.

Украина ҳудудларидан воз кечадими? АҚШ режаси ошкор бўлди!

Москва рози бўлмаса, АҚШ ҳаракатга ўтади...

Дискотекада ўнлаб ёшлар ёниб кетди

Шимолий Македониядаги фожиа қурбонлари сони кескин ошди.

"95 кун очиқ океанда – тирик қолишнинг ўзи ҳайратланарли!"

Тирик қолиш учун тошбақа еган. 95 кун океанда ёлғиз қолган балиқчи қандай тирик қолди?

Қимматга тушган қаҳва! Starbucks курьерга 50 миллион доллар тўлайди

Қаҳва шунча пулга тушиши мумкинми? Starbucks даҳшатли товонга маҳкум қилинди.

Фавқулодда Хабар! Украина Қўшинлари Суджани тарк этди

Украина қўшинлари Суджадан чекинди – бу нимани англатади?

Запорожьега дрон ёғди: Украинага ҳаводан босим уюштирилди!

Дронлар жанги... Россия Запорожье вилоятига бир суткада 438 зарба берди.

АҚШ ҳусийларга қарши уруш бошлади

Трамп ҳаво ҳужумларини кузатмоқда....

Офат торнадоси Американи титратди: ўнлаб қурбонлар, юз минглаб одамлар электрсиз!

Табиат ўз қаҳрини тўкди... АҚШда торнадо кўплаб инсонларни ҳаётдан олиб кетди!

Сурияда кучли портлаш содир бўлди

Бу ҳақда Сурия-ТВ телеканали хабар берди .

АҚШ Адлия вазирлиги тухум етишмаслиги бўйича тергов бошлади

АҚШ Адлия вазирлиги компаниялар нархларни ошириш мақсадида тухум етказиб беришни сунъий равишда чеклаб қўйган ёки йўқлигини аниқлаш учун текширув бошлади, деб хабар берди Gefluegelnews 14 март куни.

Белградда ҳибсга олинган намойишчи президент қароргоҳини портлатиб юбориш билан таҳдид қилди

Бу ҳақда “ТАСС”ГА таяниб , “Репорт” республика Ички ишлар вазирлиги маълум қилди.

АҚШда торнадо ва бўронлар 16 кишининг ҳаётига зомин бўлди

Бу ҳақда NBC News хабар берди.

АҚШ ва Буюк Британиянинг Ямандаги авиазарбалари натижасида тўққиз киши ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ал Маядеен телеканалига Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳусийлар ҳукуматидаги вакили Анис ал-Асбахий маълум қилди

Исроилнинг Ғазодаги ҳужумлари қурбонлари сони 48 543 нафарга етди

Хабар қилинишича, сўнгги 48 соат ичида яна 19 нафар ҳалок бўлган ва 26 нафар ярадорнинг жасади эксклавдаги шифохоналарга етказилган.

Ла-Манш бўғози орқали махфий нефт ташуви – Путин урушни қандай молиялаштирмоқда?

Ҳар куни 15 та махфий танкер Ла-Манш бўғозидан ўтяпти – бу кимга фойда?

Фаластинликлар шафқатсиз равишда ўққа тутилди

Исроил ҳужумлари Ғазо шимолида 5 кишининг жонига зомин бўлди, жанубий Рафаҳ эса ўққа тутилди. Бу қирғин тўхтайдими? АҚШнинг режаси амалга ошадими? Ғазо халқига адолат ўрнатиладими?

Сербиядаги намойишларда минглаб одамлар қатнашмоқда

Намойишчилар президент Вучич тарафдорлари ишлатган тракторларнинг ойналарини синдириб, шиналарини ҳавосини туширган.

Хитой геноцидни яширмоқда: Пекинда ғарблик журналистлар учун саҳналаштирилган томоша

Хитой пойтахтида хорижлик журналистлар иштирокида тадбир ташкил қилиб, Шарқий Туркистондаги зулмларини оқлашга уринди.

Трамп Путин билан суҳбатлашганини маълум қилди

АҚШ президенти Доналд Трамп 13 март куни Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали суҳбатлашганини маълум қилди.

Украина ўзининг ядро бомбаларидан воз кечмаганида нима бўларди?

Ядро қуроли – урушнинг олдини олармиди? Украинага берилган ваъдалар ва реаллик...